Rustam Xolmatov
Рустам Қурбонназарович Холматов (1961-йилда туғилган, Оққўрғон тумани, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик давлат арбоби, Тошкент вилояти ҳокими (2019-йил 4-июн — 2021-йил 30-январ).
| Рустам Қурбонназарович Холматов | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2019-йил 4-июн – 2021-йил 30-январгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Ғуломжон Ибрагимов |
| Вориси | Даврон Ҳидоятов |
|
Мансаб даври 2018-йил – 2019-йилгача | |
|
Мансаб даври 2017-йил – 2018-йилгача | |
|
Мансаб даври 2016-йил – 2017-йилгача | |
|
Мансаб даври 2003-йил – 2008-йилгача | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1961 Оққўрғон тумани, Тошкент вилояти, ЎзССР |
| Маълумоти | Тошкент давлат иқтисодиёт университети |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Рустам Холматов 1961-йилда Тошкент вилоятида туғилган[1]. 1987-йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тугатган. 1977-йилда Оққўрғон совхозида иқтисодчи, кейин катта иқтисодчи, сўнгра бош иқтисодчи бўлиб ишлаган[2].
1995-йилда Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 2003-йилда Чиноз ва Қуйи чирчиқ тумани ҳокими, 2008-йилда эса Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган. 2013-йилда Ислом Каримовнинг буйруғи билан лавозимидан четлаштирилди. 2016-йилда Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими лавозимига қайтди. 2017-йилда Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. 2018-йил октябрдан қишлоқ ва сув хўжалиги, архитектура, капитал қурилиш ва алоқаларни ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосар бўлиб ишлаган[3].
2019-йил 4-июнда Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди[4]. 2021-йил 30-январ куни ўз хоҳиши билан лавозимидан озод қилинди[5]. Шавкат Мирзиёев 2021-йил 19-март куни халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Рустам Холматовни ишдан бўшатиш нияти бўлмаганини лекин, унинг ўзи ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзганини маълум қилган[6].
Мукофотлари
- Меҳнат шуҳрати ордени (2002-йил 27 август)
Манбалар
- ↑ ҳттпс://қалампир.уз/неwс/рустам-кҳолматов-яна-тошкент-вилояти-%Д2%Б3окими-бо'лди-12832
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2008/12/17/ҳоким/
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2021/01/30/тошвил/
- ↑ ҳттпс://пресидент.уз/ру/лисц/виэw/2644
- ↑ ҳттпс://неwс.рамблер.ру/wорлд/46038627-в-узбекистане-сменили-главу-ташкенцкой-области/
- ↑ „Президент Тошкент вилояти собиқ ҳокими нега ишдан олинганини маълум қилди“. Бугун.уз. 2021-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 19 март.

