Rustam Yaushev
Рустам Исмаилович Яушев (1937-йил 17-июл, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР – 2017-йил 20-июл, Москва, Россия) – рус график-рассоми, Россия Бадиий академиясининг академиги (1997). РСФСРда ва (1980), Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист (1995)[1].
| Рустам Яушев | |
|---|---|
| Таваллуди |
17-июл 1937-йил |
| Вафоти |
20-июл 2017-йил Москва |
| Фуқаролиги |
|
| Унвони | профессор |
Таржимаи ҳоли
Рустам Исмаилович 1937-йил 17-июлда Ўзбекистон ССРнинг Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Москвада яшаб ижод қилган.
1964-йилда В. И. Суриков номидаги Москва рассомлик институтини тамомлаган.
Рустам 1968-йилдан 1970-йилгача Камчатка Рассомлар уюшмаси ташкилий бюросининг раиси бўлган. 1971-йилда Й. А. Кибрик қўл остида Бадиий академиянинг ижодий устахонасини тамомлаган.
Яушев 1974-йилдан СССР Рассомлар уюшмаси аъзоси, 1986-йилдан 1990-йилгача РСФСР Рассомлар уюшмаси тафтиш комиссияси аъзоси ҳамда Москва Рассомлар уюшмаси аъзоси ва котиби бўлган. 1990–1993-йиллар оралиғида Москва Рассомлар уюшмаси дастгоҳ графикаси ижодий уюшмаси раиси бўлиб ишлаган.
Рустам Исмаилович 1993-йилдан 1996-йилгача Красноярск рассомлик институтида ректор лавозимида фаолият олиб борган. 1995-йилда унга профессор илмий унвони берилган. Рустам 1997-йилда Россия Бадиий академияси Графика бўлимининг академиги этиб сайланган. 1999-йилдан Россия Дизайнерлар уюшмаси аъзоси бўлган.
2008-йилдан бошлаб Москва педагогика университетининг тасвирий санъат факултетида дарс берган.
Қизи Олга (1968-йилда туғилган) Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист, Россия Бадиий академиясининг мухбир аъзоси бўлган[2].
Ижодий фаолияти
Рустам Яушевнинг асарлари Россиядаги 26 та музей ва санъат галереяси коллексияларида, шунингдек, АҚШ, Япония, Франсия, Хитой ва Туркиядаги шахсий коллексияларда сақланади.
Мукофотлари
Рустам Исмаилович 1986-йилда „Ҳурмат белгиси“ ордени ва 1986-йилда „Байкал-Амур магистралини қуриш учун“ медали билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Яушев Рустам Исмаилович“. Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.
- ↑ „ЯУШЕВА ОЛЬГА РУСТАМОВНА“. Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.