Зиёсферада исми Рустамбек ва фамилияси Ниёзбеков бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустамбек Ниёзбеков — (1888-йилда туғилган) ўзбек маърифатчиларидан бири.

Рустамбек Ниёзбеков
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1888-йил
Тошкент
Вафоти 1932-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Миллати ўзбек
Касби
  • ишчи деҳқон

Ҳаёти ва меҳнат фаолияти

Рустамбек Ниёзбеков Тошкент шаҳрида дунёга келган. Яқинларидан олинган маълумотларга кўра, у Муҳаммад Ниёз Бекларбегининг абираси Эшонқул додхоҳнинг набираси бўлган. У дастлаб эски усулдаги мактабда, сўнг Эшонқул додхоҳ мадрасасида сабоқ олган, рус-тузем мактабида ҳам ўқиган.

1908—1917-йилларда шу мадрасада мутавалли вазифасида ишлаган. 1917-йил ўзгаришидан сўнг тараққийпарвар ёшлар қатори турли курсларни ташкил этишда иштирок этган. 1919—1920-йилларда Тошкент шаҳар тунги қоровуллаш хизматида ишлаган. 1920—1922-йилларда Маориф халқ комиссарлигида хўжалик бўлими мудири, 1923-йилда шу ташкилотнинг вақф бўлимида фаолият олиб борган. 1926—1930-йилларда деҳқончилик билан шуғулланган.

1929-йилда „Мунавварқори Абдурашидхонов ва Салимхон Тиллахоновлар иши“ бўйича қамоққа олинган ва Новосибирскка сургун қилинган[1].

Айблов

1921-йил 31-март санасида „Миллий иттиҳод“нинг бошқа аъзолари Рустамбек Ниёзбеков, Муҳаммадёр Муҳаммадумаровлар ҳам қамоққа олинган[2].

1921-йилнинг 23-декабр санасида Туркистон Марказий Ижроқўми ҳузуридаги инқилобий трибунал „Миллий иттиҳод“ Тошкент бўлими раҳбари Садриддинхўжа Шарифхўжаев ва унинг аъзолари Ориф Каримов, Юсуфбек Қурбонов, Муҳаммаддиёр Муҳаммадумаров, Абдуллажон Зиёмуҳаммедов ҳамда Рустамбек Ниёзбековни „миллатларни бирлаштирув қўмитаси байроғи остида аксилинқилобий уюшма“ тузиш ва совет ҳукуматига қарши курашган Фарғона „босмачилари“ билан алоқа боғлаганликда айблаб, тергов иши бошлайди. 35-сонли ушбу иш шахсан Туркистон АССР Марказий Ижроқўми ҳузуридаги олий инқилобий трибунал терговчилар комиссиясининг раиси бўлмиш Дубинский томонидан олиб борилгани мазкур ҳолат болшевикларни жиддий хавотирга солиб қўйганлигидан далолат берарди[3].

Вафоти

Рустамбек Ниёзбеков 1932-йил 13-апрелда ўша ердаги лагерда вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ Аҳмад, Сирожиддин. Қизил мустамлака: э'лон қилинмаган уруш Катта қирғин қомуси (1929-1950). Тошкент: Инфо Cаптал Боокс, 2022-йил — 635-бет. ИСБН 978-9943-5789-3-7. 
  2. ↑ „“Халқ томонида турган” жадидлар сафдоши Садриддинхон муфти Шарифхўжаев ҳақида“. дарё.уз. Қаралди: 15-октябр 2024-йил.
  3. ↑ „“Миллий иттиҳод” – курашнинг машаққатли йўли“. ойина.уз. Қаралди: 15-октябр 2024-йил.