Rustambek Qurbonov
Қурбонов Рустамбек Жавдатович (28.06.1954-йилда Тошкент шаҳрида туғилган) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси, 2006—2009-йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари бўйича вазири бўлган, 2009—2017-йилларда Олимпия шон-шуҳрати музейи директори, 2017—2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.
| Қурбонов Рустамбек Жавдатович | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1954-йил 28-июн (68 ёш) Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси | Ўзбекистон Халқ демократик партияси |
| Маълумоти | Олий — Тошкент политехника институти (кундузги) |
| Мукофотлари |
|
Фаолияти
1971—1973-йилларда Тошкент 2-қурилиш бошқармасига қарашли 1-Уй-жой қурилиш комбинатида сувоқчи бўлиб ишлаган, сўнгра 1973—1975-йилларда Қуролли кучлар сафида хизмат қилган. 1976—1985-йилларда Тошкент шаҳар Бош қурилиш бошқармаси сувоқчи, прораб, инструктор-методист, ёшлар ташкилоти котиби, 6-қурилиш трести, 47-қурилиш бошқармаси прораби бўлиб ишлаган. 1985—1989-йилларда — Собир Раҳимов тумани Партия қўмитаси ташкилий бўлим методисти, ишлаб чиқариш бўлими методисти, ташкилий бўлим мудири, 1989—1990-йилларда эса Тошкент шаҳар партия қўмитаси ташкилий бўлими методисти лавозимларида ишлаган.
1990—1992-йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижроия қўмитаси Халқ депутатлари Кенгашининг ташкилий-кадрлар бўлими мудири, 1993-йилда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган. 2001—2004-йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари, 2004-йилда эса Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими бўлган. 2004—2009-йилларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, 2005—2006-йилларда эса „Ўзбектуризм“ миллий компанияси раиси бўлган. 2006—2009-йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари бўйича вазири лавозимида ишлаб келган.
2009-йилда Олимпия шон-шуҳрати музейи директори этиб тайинланган, 2017—2018-йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган. 2018-йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Мукофотлари
- "Меҳнат шуҳрати" ордени (2021-йил 30-июл) — мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида бағрикенглик, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини қарор топтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, бу борадаги улкан хизматлари учун ўзига хос миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, хорижий давлатлар билан икки томонлама ўзаро манфаатли муносабатлар ва маданий-гуманитар алоқаларни янги босқичга кўтариш, давлатимизнинг тинчликсевар ва инсонпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, шунингдек навқирон авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, жамият ҳаётида фаол иштирок этиш руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли ишларга тўхталиб ўтилди[1].
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „Указ Президента Республики Узбекистан от 30 июля 2021 года «О награждении группы соотечественников в связи с Днём дружбы народов»»“. 30-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июл 2021-йил.