Зиёсферада исми Рустамбек ва фамилияси Юсуфбеков бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.


Рустамбек Юсуфбеков

Рустамбек Юсуфбеков, Рустамбек домла (1880 — Тошкент — 1950.17.5) — педагог, ўзбек маърифатпарвари. Дастлаб мактабхонат, сўнг Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасида ўқиган. 1910-йилларда янги усул мактаби очиб, унда ўқитувчилик қилган. "Таълими аввал" ("Дастлабки таълим") алифбе китобини (1913), "Таълими соний" ("Иккинчи таълим") ўқиш китобни (1915) ёзган. Жадидчилик ҳаракатида қатнашганлиги учун қамалган.