Рустамов Ўзбек Аъзамович – (1926 – 2011) Тошкент шаҳрида туғилган. САГУ (ҳозирги ЎзМУ) шарқ факултетининг Хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи бўлимининг 1950-йил битирувчиси. ҲиндшуносликШарқшуностарихчи-ҳиндшунос, тарих фанлари номзоди, дипломат.

1950 – 1953-йилларда ЎзФА СҲИ аспиранти; 1953-йилдан мазкур институтда кичик илмий ходим, катта илмий ходим; Ўз ТИВ да вазир ёрдамчиси (1956 – 1959); Протокол-консуллик бўлимининг мудири (1959 – 1960), вазир ўринбосари (1960 – 1970). 1970 – 1980-йилларда ЎзКП МК Информация ва Хорижий алоқалар бўлими мудири; 1980 – 1989-йилларда СССР Министрлар совети қошидаги Диний ишлар бўйича Кенгашнинг ЎзР даги мухтор Вакили; Нафақага чиққач, КПСС қошидаги Ижтимоий фанлар академиясининг Илмий атеизм институти республикалараро Тошкент филиалида катта илмий ходим (1990 – 1991). 1991 – 1993-йилларда Ўзбекистон тарихий ва маданий ёдгорликларини муҳофаза қилиш жамиятида Раис ўринбосари; 1993 – 1994-йилларда „Крамдс-Дост“ корпорациясида ташқи иқтисодий алоқалар бўйича президент муовини; 1994-йилдан умрининг охиригача АҚСҲнинг „Интеркон-сепц инкорпорейтед“ компаниясининг ЎзРдаги Ваколатхонасида бош вакил. 15 дан ортиқ хорижий мамлакатларда хизмат сафарида бўлган. Бир қатор давлат орден ва медаллари соҳиби. Бир неча бор (1965, 1974, 1976 ва 1984-й.) Ўзбекистон Олий Совети Президиуми „Фахрий ёрлиқ“лари билан тақдирланган. 1 класс маслаҳатчиси деган дипломатлик унвонига сазовор бўлган.

Илмий йўналиши – мамлакацҳунослик, Ҳиндистон тарихи. 4 монография ҳамда 50 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп ишлар муаллифи. Бир қанча Халқаро илмий конференсия ва учрашувлар иштирокчиси. БМТ ЭКАДВ нинг Миланда ўтказилган ХИХ сессиясида, ЭКОСОСнинг Женевада ўтказилган 37-сессиясида, ЭКАнинг Найробидаги 37-сессиясида Совет Иттифоқи делегацияси аъзоси бўлган. Асосий илмий ишлари:

Номз. дисс. мавзуси: „Пригиндукушские княжества северной Индии в консе ХИХ – начале ХХ вв.“ – Т., 1954.

1. Англя агрессия на границах Памира в консе ХИХ века // Сб. студенч. работ САГУ. – Ташкент, 1951. -Вип. 2. – С. 51 – 61.

2. Панисланизм на службе американо-английских империалистов // Звезда Востока. – Ташкент, 1953. – № 5. – С. 110 – 124.

3. Ўрта Шарқ қўмондонлиги ва унинг агрессив моҳияти // Шарқ юлдузи. – Тошкент, 1953. – № 8. – Б.107 – 116.

4. „Средновосточное командование“ и его агрессивная сушност // Звезда Востока. – Ташкент, 1954. – С. 69 – 78.

5. Панисламизм ва унинг реаксион моҳияти // Шарқ юлдузи. – Тошкент, 1954. –№ 4. – Б.107 – 116.

6. От агрессивних блоков к двусторонним соглашениям // Звезда Востока. – Ташкент, 1954. – № 4. – Б.76 – 84. 7. Из истории английской агрессии на границах Памира в консе 80х и начале 90-х гг. ХИХ века // Труди Института Востоковедения АН УзССР, Випуск П. – Ташкент, 1954. – Б.70 – 78.