Rusudana
Русудана — Грузия маликаси (1222—45). Малика Тамара (1184— 1213)нинг қизи. Р. Грузиянинг 6салиб юришида қатнашиши хусусида Рим папаси билан келишиб олганди, лекин бу режани амалга ошишига 1225-йилда хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди бошчилигидаги қўшиннинг Грузияга кириб келиши халақит берган. Жалолиддин Р.га киши юбориб, унга уйланмоқчи эканлигини, ўзини подшоҳ деб тан олишларини ҳамда биргаликда мўғулларга қарши курашишлари лозимлигини билдиради.
Насавийнинг ёзишича, Р. Жалолиддин насроний динига ўцагина унинг таклифини қабул қилажагини шарт қилиб қўяди. Хоразмшоҳ бу шартни катъиян рад этган ва жангни бошлаб юборган. У Шарқий Грузияни 1225-йилда забт этган. Мўғуллар истилоси даврида Р. мўғул қоонигатобе бўлган (1235). Грузия ўлпон тўлаб, мўғулларнинг ҳарбий юришларида қўшин юбориш мажбуриятини олган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |