Rut Dreifuss
Рут Дреифусс (1940-йил 9-январда туғилган) – швейсариялик иқтисодчи ва сиёсатчи, 1993-2002-йилларда Федерал Кенгаш (Швейсария) аъзоси бўлиб хизмат қилган. У 1998-йилда Швейсария вице-президенти, 1999-йилда эса Социал-демократик партия номидан Швейсария президенти лавозимида хизмат қилган[1][2][3].
| Рутҳ Дреифусс | |
|---|---|
|
Рутҳ Дреифусс (2014-йил) | |
| Швейсария Президенти | |
|
Мансаб даври 1-январ 1999-йил – 31-декабр 1999-йил | |
| Вице-президент | Адолф Оги |
| Ўтмишдоши | Флавио Cотти |
| Вориси | Адолф Оги |
| Федерал Ички Ишлар Департаменти | |
|
Мансаб даври 10-март 1993-йил – 31-декабр 2002-йил | |
| Ўтмишдоши | Флавио Cотти |
| Вориси | Пасcал Cоучепин |
| Швейсария Федерал Кенгаши а'зоси | |
|
Мансаб даври 1 Април 1993 – 31-декабр 2002-йил | |
| Ўтмишдоши | Ренé Фелбер |
| Вориси | Мичелине Cалмй-Рей |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1940-йил 9-январ Ст. Галлен, Швейсария |
| Сиёсий партияси | Швейсария Социал Демократик партияси |
| Алма матер | Женева Университети |
Болалик йиллари ва таълим
Рут Дреифусс 1940-йил 9-январда Швейсариянинг Санкт-Галлен шаҳрида савдогар Сидней Дреифусс (1899-1956) ва котиб Жанна „Ёҳанна“ оиласида иккинчи фарзанд бўлиб туғилган[4] [5]. Унинг акаси Жан-Жак Дрейфус Женева университетининг фахрий профессори[6]. Унинг отаси Швейсариянинг Эндинген шаҳрида жойлашган энг қадимги яҳудий оилаларига мансуб. Унинг оиласи дастлаб Элзасдаги Ҳорбоург-Wиҳр шаҳридан бўлган, улар 1886-йилда Боппелсен фуқаролигига эга бўлишган[7] [8]. Расмий равишда Дрейфус диний эмас, бироқ ўзини дунёвий яҳудий деб билади[9] [10].
1945-йилда оила Женевага кўчиб ўтди, у ерда Дреифусс 1947-йилдан бери Эколе де Сечеронда ўрта мактабида ўқиди. Ўрта мактаб тугатгандан сўнг (Руэ Неcкар) бизнес мактабида таҳсил олди. 1958-йилда Женевадаги Эcоле дес Éтудес Соcиалесда ижтимоий фанларни ўрганишни бошлади, бир вақтнинг ўзида Женева университетида бир нечта курсларда қатнашди. 1970-йилда, 30 ёшида, иқтисодиёт фанлари бўйича Мастер оф Арц даражасини олди[11].
Карера
Бизнес илмини эгаллагач, Рут котиба ва ижтимоий хизматчи бўлиб ишлади. Шунингдек, у 1961-йилдан 1964-йилгача Cооператионда журналист сифатида фаолият кўрсатди. 1964-йилда Социалистик Партияга (СП) қўшилди. 1972-1981-йилларда у Швейсария Тараққиёт ва Федерал Ҳамкорлик агентлигида илмий эксперт бўлиб ишлаган. Шунингдек, Дреифусс 1993-йил-да Швейсария Федерал Кенгашига сайлангунга қадар ижтимоий суғурта, меҳнат қонунчилиги ва аёллар масалалари билан шуғулланган. Швейсария касаба уюшмаси котибаси этиб сайланди [12].

Дрейфус 1989-йилдан 1992-йилгача Берн шаҳри қонунчилик ассамблеясида социал-демократ аъзоси эди. У 1991-йилда Швейсария Миллий Кенгашига сайловда қатнаша олмади.
У Жаҳон Аёл Лидерлари Кенгашининг аъзоси бўлиб, ҳозирги ва собиқ аёл лидерларнинг халқаро тармоғи бўлиб, унинг вазифаси глобал миқёсдаги энг юқори даражадаги аёл лидерлар ва жамиятда адолатни мустаҳкамлаш бўйича ҳаракатларга амалга оширишдир.
Федерал Кенгашга сайлов

Рене Фелбер Швейсария Федерал Кенгашидан истеъфога чиққанидан сўнг, Швейсария партияларининг Федерал Кенгашдаги вакиллигини аниқлашда қўлланиладиган норасмий "сеҳрли формула " бўйича Социал-демократик партия аъзоси сайланиши керак эди. Кристиан Бруннер 1993-йил 3-мартда бўлиб ўтган сайловда Социал-демократик партиянинг расмий номзоди бўлган бўлса-да, ўнг қанот партиялар Социал-демократик партиянинг яна бир аъзоси, миллий парламент аъзоси ва ҳукумат вазири Френсис Метини қўллаб-қувватлашга қарор қилишди. Ўша пайтда Нойшател кантони сайловдан бош тортган, чунки партия буни қўллаб-қувватламаган эди.
1993-йил 10-мартда янги сайлов ташкил этилди ва Социал-демократик партия Рут Дреифусс ва Кристиан Бруннерни икки расмий номзод сифатида тақдим этди. Сайлов учун расмий „чипта“да биринчи марта икки аёл номзод бор эди ва Рут Дрейфус 3-турда 144 овоз билан сайланди.
Сиёсий ҳаракатлар
Рут Дреифусс 2002-йил 31-декабрда истеъфога чиққунга қадар Федерал Ички Ишлар Департаментини бошқарган. У 1999-йил 1-январдан 31-декабргача Конфедерация президенти этиб сайланган биринчи аёл бўлди.
У бир нечта референдумларда ғалаба қозонди, жумладан, тиббий суғурта тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш, ижтимоий таъминот тизимининг 10- қайта таҳрирлаш, профилактика, терапия, реабилитация, дори-дармон таъминоти, кино саноати ва унинг ривожланишига оид янги қонунларда кўпчилик овоз билан ғалаба қозонди. Тўрт Устун сиёсати ОИТС эпидемияси тарқалишини камайтиришга қаратилган эди.
Рут Дреифусс Гиёҳвандлик сиёсати бўйича глобал комиссиянинг аъзоси ва собиқ раиси бўлган [13] [14].
Библиография
- Дреифусс ист унсер Наме (Дреифусс – бизнинг исмимиз), Исабелла Мария Фисчли, Эд. Пендо, 2002-йил, ИСБН 3-85842-487-0 .
- „Рут Дреифусс“ ҳокимиятдаги аёллар – бутун дунё бўйлаб ярим аср фаолият юритган аёл президентлар ва бош вазирлар, Торилд Скард, Бристол: Полиcй Пресс, 2014, ИСБН 978-1-44731-578-0 .
Манбалар
- ↑ „Дреифусс, Рутҳ“ (де). ҳлс-дҳс-дсс.ч. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
- ↑ „Билдколлектион“ (де-ДЕ). Висуал. 2023-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
- ↑ „Рацмитглиэд ансеҳен“. www.парламент.ч. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
- ↑ Обитуарй оф Ҳерманн Дреифусс (патернал грандфатҳер) ҳттпс://www.э-неwспаперарчивес.ч/?а=д&д=НЗЗ19390911-03.2.19&српос=5&э=-------эн-20–1--имг-тхИН-Сидней+Дреифусс-------0-----[сайт ишламайди]
- ↑ „Ла либертé 11 Оcтобер 1993 — э-неwспаперарчивес.ч“ (эн). www.э-неwспаперарчивес.ч. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Арчивес УНИГЕ - Нотиcес д'ауторитé“. арчивес.униге.ч. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
- ↑ Биcард вон Боппелсен (ЗҲ) ҳттпс://ҳлс-дҳс-дсс.ч/фамн/индех.пҳп
- ↑ „Жулес БИCАРД геб. 23 Жан 1867 Ҳорбург (Ҳорбоург-Wиҳр), Алсаcе (Элсасс), Франкреич гест. Датум унбеканнт: ЖМҲ Генеалогй“. www.ҳоҳенемсгенеалогиэ.ат. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
- ↑ „Дреифусс: Жудентум ист меҳр алс эине Конфессион“. www.вгт.ч. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
- ↑ Спурен дер Зеит - Диэ Счwеизер Жудендöрфер - Ауф Спуренсуче ин Эндинген унд Ленгнау - Плай СРФ (немисча), қаралди: 2023-09-21
- ↑ „Гесчичте дер Созиален Сичерҳеит-Дреифусс, Рутҳ“. www.гесчичтедерсозиаленсичерҳеит.ч. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
- ↑ Скард, Торилд (2014) „Рутҳ Дреифусс“ ин Wомен оф поwер – ҳалф а cентурй оф фемале пресиденц анд приме министерс wорлдwиде, Бристол: Полиcй Пресс, ИСБН 978-1-44731-578-0, пп. 405-6
- ↑ „Другс анд Девелопмент Полиcиэс: а дисcуссион wитҳ тҳе Глобал Cоммиссион он Друг Полиcй“. Тҳе Лондон Счоол оф Эcономиcс & Политиcал Сcиэнcе (2021-йил 29-март). Қаралди: 2021-йил 26-октябр.
- ↑ „ГДПО Патрон - Рутҳ Дреифусс“. Сwансеа Университй. Қаралди: 2021-йил 26-октябр.
| Сиёсий идоралар | ||
|---|---|---|
| Олдингиси | Швейсария Федерал Кенгаши а'зоси 1993–2002 |
Кейингиси |
| Олдингиси | Ички Ишлар федерал департаменти 1993–2002 |
Кейингиси |
| Олдингиси | Швейсария вице-президенти 1998 |
Кейингиси |
| Швейсария президенти 1999 | ||