Ruteniy
| Рутений / Рутҳениум (Ру) | |
|---|---|
| Атом рақами | 44 |
| Кўриниши | Оқ-кумуш рангли мўрт металл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
1 010,07 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 134 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
710,3 (7,36) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Кр] 4д7 5с1 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 125 пм |
| Ион радиуси | (+4э) 67 пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
2,2 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | +3, +4, +6, +8, 0 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 12,41 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 0,238 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 117,0 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 2 583 К |
| Эриш иссиқлиги | (25,5) кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 4 173 К |
| Қайнаш иссиқлиги | н/а кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 8,3 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | гексагонал |
| Панжара даври | 2,700 Å |
| Панжара/атом нисбати | 1,584 |
| Дебе ҳарорати | н/а К |
| 44 | Рутений
|
Ру | |
| 4д75с1 | |
Рутений (лотинча Рутҳениум), Ру -Менделеев даврий системасининг ВИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 44, атом массаси 101,07. Табиий Рутений масса сонлари 96, 98—102 ва 104 бўлган 7 та барқарор изотопдан иборат, энг кўп тарқалгани 102Ру (31,61%). Рутений 1844-йилда Қозонда Рутений Клаус томонидан кашф этилган ва Россия шарафига Рутений деб аталган. Рутений Ер пўстининг масса жиҳатидан 5*10^{—7}% ини ташкил қилади. Рутений, асосан, платина гуруҳидаги металлар билан бирга учрайди. Туғма платинада 0,02% атрофида Рутений бўлади. Урал конларидан олинадиган осмийли иридийда 20% гача Рутений бор. Рутений кумуш ранг, жуда қаттиқ металл, суюқланиш температураси 2250°, қайнаш температураси 4900°, зичлиги 12,2 г/см³. Рутенийнинг аморф ва кристалл модификациялари мавжуд. Аморф Рутений қора тусли кукун, у Рутений бирикмаларини эритмаларда қайтариш натижасида ҳосил бўлади. Аморф Рутенийни суюқ қалайда эритиб, қайта кристаллаш йўли билан кристалл Рутений олинади.
Рутенийнинг ўз бирикмаларида валентлиги 0 дан 8 гача. Рутенийнинг металл бўлаги зар сувида ҳам эримайди, лекин кукун ҳолатдагиси сулфат ва перхлорат кислоталар билан реаксияга киришади. Рутенийнинг РуО4 таркибли оксиди, Ру(ОҲ)3нҲ2О таркибли гидроксиди, РуCл2, РуCл3, РуCл4, РуБр3, Рул3, РуФ5 таркибли галогенидлари, РуС2 таркибли сулфиди ва Ру(НО3)36Ҳ2О таркибли кристаллогидрати маълум.
Рутений жуда кўп комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Осмий билан Рутений қотишмасидан перо, баъзи асбобларнинг магнит хоссаларга эга бўлмаган деталлари тайёрланади. Рутенийнинг никел, кобалт, молибден, волфрам, бор ва кумушли қотишмаларидан электр лампаларнинг чўғланиш толалари, заргарлик буюмлари, лаб. жиҳозлари, контакт материаллар ва симлар ишланади. Катализатор сифатида, чинни ва сопол учун бўёқ тайёрлашда, К2[РуCл6] таркибли комплекс тузи фотографияда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |