Rutherford formulasi
Рутҳерфорд формуласи – Кулон қонуни бўйича ўзаро таъсирлашувчи зарядланган нуқтавий норелятивистик зарралар сочилишининг эффектив кесимини аниқлаш формуласи. Эрнест Рутҳерфорд 1911-йилда ифодалаб берган. Бу формулани Рутҳерфорд α-зарраларнинг юпқа металл пластинкалардан катта бурчакларга (9>90°) сочилиши бўйича ўтказган тажрибалари натижасини интерпретация қилиш (изоҳлаш) да ишлатган. Бу тажрибалар асосида Рутҳерфорд атом массасининг асосий қисми мусбат зарядланган кичик ядрода йиғилган, деган хулосага келган. Бу кашфиёт атом тузилиши тўғрисидаги ҳозирги замон тушунчасига асос бўлган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |