Rux atsetat
Рух ацетат — кимёвий формуласи (CҲ3CОО)2Зн бўлган кимёвий бирикма, рух ва сирка кислота ҳосил қилган туз.
Оддий шароитда – рангсиз кристалл кимёвий бирикма. Сувда ва кўплаб органик эритувчилар (масалан: метанол, ацетон, анилин, пиридин) да эрийди.
Кристаллогидратларни ҳосил қилади, шунингдек, сувсиз шаклларда мавжуд. Масалан: сирка кислотада рух карбонатни эритиб олиш мумкин. Бундай ҳолда, сирка кислотасининг суюлтирилган эритмалари билан ўзаро таъсирлашганда ва қиздирилганда реаксия самаралироқ бўлади.
Асосий хусусиятлари
Ацетат гуруҳи икки хил кислород атомлари билан боғланиш орқали металл ионлари билан ҳар хил усулда боғланиш қобилиятига эга.
Бошқа металлар билан бир нечта бирикмалар турли хил рух ацетат гидратлари мавжуд.
Кристаллгидрат таркибиидаги сув чиқиб кеца, ҳосил бўлган рух ацетат тетраэдрлар шаклида фазовий равишда тўртта кислород атомлари билан боғланган рухдан ташкил топган полимер тузилишга эга бўлади, ҳар бир тетраэдр ацетат гуруҳлари орқали қўшниларига уланади[1].
Рух асетат лигандлари бидентат эмас. Ушбу бирикмадан фарқли ўлароқ, металл диацетатларнинг аксарияти бошқа металларнинг атомларини бидентат асетат гуруҳлари билан октаэдрик координацион тартибда боғлайди. Рух ацетат дигидратида рух октаэдрик, иккала ацетат гуруҳи ҳам бидентатлидир[2].
Асосий рух асетат
Вакуумда Зн(CҲ3CО2)2 қиздириш сирка ангидридини йўқотишига олиб келади ва Зн4О (CҲ3CО2)6 формулали асосий рух ацетат чўкмасини қолдиради. Ушбу кластер тетраэдрик тузилишга эга.
Мураккаб молекуласи мос келадиган бериллий асетат тузига ўхшайди, аммо атомлараро масофа бироз катталашганлиги сабабли Зн-О боғланиш узунлиги ~ 1,97 ис га тенг.
Қўлланилиши
Озиқ-овқат ва тиббиётда
Назофаренгитни даволашда рух асетат ишлатилади. Мета-таҳлил шуни кўрсатдики, препаратнинг 3 та юқори дозаси назофаренгитнинг давомийлигини 42% га қисқартирган[3].
Рух асетат, айниқса, пастилларда[4] аралашма сифатида намоён бўлади.
Рух асетат пастиллалари назофарингитнинг давомийлигини қисқартирсада, АҚШ бозоридаги кўплаб рух бирикмалари афсуски, жуда кам рухга эга ёки лимон кислотаси каби рух ионлари билан боғловчи таркибий қисмларга эга[5]. Шундай қилиб, синов жараёнида юқори дозадаги фаол рухдан фойдаланиш истеъмолчиларнинг одатий фойдаланишида сезилмаслиги мумкин.
Рух ацетатидан рух танқислигини даволашда фойдаланиш мумкин. У Уилсон-Коновалов касаллигида миснинг емирилишини олдини олиш учун ишлатилиши мумкин. Рух асетат, шунингдек, малҳам, ласёнларда бириктирувчи сифатида ишлатилади; ёки акне даволаш учун эритромицин каби антибиотик билан аралаштирилади.
Рух асетатнинг бошқа тиббий қўлланмалари ҳам маълум: қичишишга қарши мой, замбуруғларга қарши восита, тиш сементларининг таркибий қисми.
Сақичда рух асетат нафас тозаловчи ва бляшка ингибитори ҳисобланади[6].
Рух ацетат сифатида тасдиқланган озиқ-овқат қўшимчаси сифатида келтирилган қўшимча Э650 деб номланади.
Саноатда қўлланиши
Саноатда рух асетат ёғочга замбуруғларга қаршилик кўрсатиш учун мордант сифатида ишлатилади. Бошқа рух тузлари, полимерлар ишлаб чиқариш, этил асетат, этилен ишлаб чиқариш, матони бўяш учун, органик синтездаги катализатор ва аналитик реактив сифатида қўлланади.
У атом электр станцияларида бирламчи сув қувурларида сирт ингибитори сифатида ишлатилади.
Рух ацетат зол-гел жараёнида шаффоф ярим ўтказгич – рух оксиди қатламларини олиш учун ишлатилади.
Манбалар
- ↑ Cапилла, А. В.; Аранда, Р. А. Анҳйдроус Зинc(ИИ) Аcетате (CҲ3-CОО)2Зн (ро) // Cрйстал Струcтуре Cоммуниcатионс. — 1979. — Т. 8. — П. 795—797.
- ↑ {{{заглавие}}} // Андоза:Нп3. — ИССН 0365-110Х. — ДОИ:10.1107/С0365110Х53002015.
- ↑ Ҳемилä Ҳ (2011) Зинc лозенгес май шортен тҳе дуратион оф cолдс: а сйстематиc ревиэw. Опен Респир Мед Ж 5:51-8 Рефс wитҳ линкс: ҳттп://www.мв.ҳелсинки.фи/ҳоме/ҳемила/Зн/ТОРМЖ.ҳтм
- ↑ Эбй ГА (2010) Зинc лозенгес ас cуре фор тҳе cоммон cолд. Мед Ҳйпотҳесес 74:482-92
- ↑ Эбй Г (2009) Зинc Лозенгес ас а Cоммон Cолд Треатмент
- ↑ Гиэрцен Э., Сватун Б., Сахтон А. Плақуэ инҳибитион бй ҳехетидине анд зинc (унд) // Сcанд Ж Дент Рес. — 1987. — Т. 95. — С. 49—54.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |