Рухи Гусейнович Аннаев (11-январ 1911-йил Самарқанд – 1977-йил 7-июл) – совет физиги, магнитланиш ва металлар физикаси соҳасидаги кўзга кўринган олим. Туркманистон ССР Фанлар академияси академиги (1951), 1956–1959-йилларда унинг вице-президенти.

Рухи Аннаев
Таваллуди
Самарқанд
Соҳаси физика
Институтлар Москва давлат университети (1936)

Ҳаёти

Аннаев 1911-йил 11-январда Самарқандда туғилган. Москва давлат университетининг физика факултетини муваффақиятли тугатгандан сўнг (1936) магнитизм кафедрасида ишлашни давом эттирган. 1941-йилнинг февралида муддатидан олдин номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Аннаев 1949-йил июн ойида „Бинар қотишмаларда атомларнинг жойлашиш даражасига қараб магнит-электр ҳодисаларини тадқиқ қилиш“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилгандан сўнг Туркманистон КП (б) Марказий Қўмитасидан таклиф олган. Ўша пайтда Р. Г. Аннаев Туркманистонда биринчи фан доктори бўлган[1].

Унинг юқори структурали қотишмалардаги магнителектрик ҳодисаларни ўрганиш натижалари саноатда катта аҳамиятга эга бўлган. Самарали илмий фаолияти давомида 15 ихтиро, 200 дан ортиқ илмий ишларни амалга оширган. Улардан бири: „Ферромагнит металлар ва қотишмалардаги магнит-электрик ҳодисалар“ (1952) монографиясидир.

Р. Г. Аннаевнинг ташкилотчи сифатида илмий доирадаги фаолияти ранг-барангдир. 1949-йилда СССР Фанлар академиясининг Туркманистон филиали ҳисобланган Физика-техника институтини очилишида бош қош бўлган. 1949–1951-йилларда шу институт директори лавозимида ишлаган. 1951–1953-йилларда Туркманистон ССР Фанлар академияси Физика ва геофизика институти директори. 1950-йилда Туркман университети ташкил топганидан бери Р. Г. Аннаев физика-математика факултети, кейин эса физика факултети профессори бўлиб ишлаган. Унинг раҳбарлигида қаттиқ жисмлар физикаси бўйича илмий-тадқиқот лабораториялари очилган, 1963-йилда Назарий ва экспериментал физика (ТЕФ) кафедраси очилишига бош бўлган[2].

Р. Г. Аннаев таниқли жамоат арбоби: 1956–1959-йилларда Туркманистон ССР Фанлар академияси Президиуми партия бюроси аъзоси; 1960–1963-йилларда – Туркманистон қишлоқ хўжалиги институти партия бюроси аъзоси; 1963–1967-йилларда – Туркман давлат университетининг физика-математика, сўнгра физика факултети партия бюроси аъзоси; 1956–1959-йилларда Туркманистон ССР Фанлар академияси қошидаги сиёсий ва илмий жамияти гуруҳига раҳбарлик қилган; 1957-йилда Туркманистон Коммунистик партиясининг ХИВ қурултойига делегат этиб сайланган.

Р. Г. Аннаев Металлургия институти билан ҳамкорликда қўшма илмий-тадқиқот ишларини олиб борган.

Манбалар