Рёко Тани (японча: 谷 亮子, қизлик фамилияси Рёко Тамура японча: 田村 亮子, 6-сентябр 1975-йил, Фукуока, Япония[1]) – япониялик дзюдочи, дзюдо тарихида биринчи бўлиб 5 та Олимпиада медалини (2 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза) қўлга киритган ва аёллар дзюдо тарихидаги ягона 7 карра жаҳон чемпиони. 2010-йил июл ойидан Япония Демократик партиясидан Япония парламентининг юқори палатаси аъзоси[2]. Бўйи 146 см бўлиб, 48 кггача бўлган вазн тоифасида дзюдо мусобақаларида қатнашган[3].

Рёко Тани
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Тахаллуси/Лақаби Яwара-чан
Фуқаролиги Yaponiya bayrogʻi Япония
Таваллуд санаси 1975-йил 6-сентябр (1975-09-06) (51 ёш)
Фукуока, Япония
Бўйи 146 см
Вазни 48 кг
Турмуш ўртоғи Ёшитомо Тани
Профессионал фаолият
Ҳаваскор фаолият

Ҳаёти

Рёконинг лақаби „Яwара-чан“ бўлиб, бу ном Японияда машҳур япон дзюдо комиксларининг қаҳрамони (Яwара!) номидан олиган[4]. Рёко Японияда жуда машҳур шахс бўлиб, хусусан, унинг номи компютер жанг ўйинлари Wорлд Ҳероэс 2 (Рёко Изумо) ва Фигҳтер’с Ҳисторй (Рёко Кано) қаҳрамонларига берилган.

2003-йилда Рёко япониялик бейсболчи, 1996-йилги Олимпиада вице-чемпиони Ёшитомо Тани (1973-йилда туғилган) билан турмуш қуриб, унинг фамилиясига ўтган. Бир йил ўтгач, Афина Олимпиадасида Рёко иккинчи Олимпиада олтин медалини қўлга киритган, эри эса Япония терма жамоаси таркибида бронза медалини қўлга киритган[5]. Рёконинг икки фарзанди бор.

Рёко 1996-йилда Атлантада бўлиб ўтган Олимпиада финалида шимолий кореялик ёш дзюдочи Ке Сун-ҳуига ютқазган[6], бу Рёконинг кетма-кет 84 та баҳсдан иборат ғалабали сериясини тўхтатди, Рёко 12 йил давомида энг йирик турнирларда (Олимпиада ва жаҳон чемпионатларида) мағлубият нималигини билмаган.

Фақат 2008-йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпиадада Реко ярим финалда руминиялик Алина Думитрага ютқазган[7]. Бронза учун курашда Рёко россиялик Людмила Богдановани мағлуб этиб, Олимпиада дзюдоси тарихида ҳеч кимга насиб этмаган бешинчи Олимпиада медалини қўлга киритган. Пекиндаги Олимпиада турнирини тугатгандан сўнг, Рёко 2012-йилда Лондонда бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этиш истагини билдирган[8]. Аммо тез орада Рёко ўз фаолиятини якунлаб, Лондонга боришга даъвогарлик қилмади.

Рёконинг ютуқлари орасида нафақат тарихда энг кўп аёллар ўртасида жаҳон чемпионатида (7 марта) ғалаба қозонганлигини, балки узоқ вақт давомида энг ёш жаҳон чемпиони бўлганини ҳам таъкидлаш мумкин (ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасида). 1993-йилда Канаданинг Ҳамилтон шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 18 ёш ва 1 ойлик бўлган. Бу рекордни 2018-йил 20-сентябрда Бокуда жаҳон чемпиони бўлган, ўшанда ёши 17 ёшу 11 ойлик бўлган украиналик Даря Белодед янгилаган.

Манбалар

  1. ↑ „жа:プロフィール“ (жа). танирёко.жп. 2022-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-ноябр.
  2. ↑ Мартин, Алех. „ДПЖ то фиэлд жудо стар Тани ас cандидате“ (2010-йил 10-май). Қаралди: 2015-йил 27-ноябр.
  3. ↑ Смалл жудока, биг детерминатион — олймпиc.орг (ингл.)
  4. ↑ Криэгерауг, Даниэл. „Жапанесе Wомен Киcк анд Пунч Оут а Спаcе фор Тҳемселвес ин Спорц“ (2011-йил 21-август). Қаралди: 2015-йил 23-ноябр.
  5. ↑ „Сидней 2000 – Жудо – Рёко Тамура (ЖПН)“. Олймпиc.орг. Қаралди: 2015-йил 23-ноябр.
  6. ↑ Лаw, Марк. „Жудо: Тинй Тамура гоэс он ҳиттинг диззй ҳеигҳц“ (2003-йил 16-сентябр). Қаралди: 2015-йил 26-ноябр.
  7. ↑ „Думитру, Чои делигҳт он wай то голд“ (2008-йил 10-август).
  8. ↑ Тани веут cонcоурир à Лондрес[сайт ишламайди] — спорт.фр (франс.)