Ryuji Sato
Рюжи Сато — (японча: 佐藤 隆治), Япониялик футбол ҳаками, 2009-йилдан буён ФИФА ҳаками.[1] 1977-йил 16-апрелда Япониянинг Нагоя шаҳрида дунёга келган.
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Рюжи Сато | ||
| Таваллуд санаси | 1977-йил 16-апрел | ||
| Таваллуд жойи |
| ||
| Бўйи | 181 см | ||
| Вазни | 76 | ||
Рюжи Сато айниқса ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган Мянма — Уммон баҳсининг 40-дақиқасида ўйинни тўхтатиб ном чиқарган. Ўшанда мухлислар ҳакам томон турли идишларни майдонга улоқтиришган. Натижада япониялик ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлган ва ҳар икки жамоанинг қистовига қарамай учрашувни давом эттирмаган.
Ўзбекистон ва клубларида ҳакамлик қилган ўйинлари
Рюжи Сато Ўзбекистон терма жамоалари ва клублари иштирокидаги бир нечта баҳсларни бошқарган. Қуйида у ҳакамлик қилган ўйинларни келтириб ўтамиз.
- 2014-йил У-19 Осиё чемпионати. БАА — Ўзбекистон 2:2
- 2015-йил ОЧЛ. „Локомотив“ — „Фулад“ 1:1
- 2015-йил Ўртоқлик учрашуви. Жанубий Корея — Ўзбекистон 1:1
- 2016-йил ОЧЛ. „Сепахон“ — „Локомотив“ 0:2
- 2016-йил ОЧЛ. „Ал Аҳли“ — „Насаф“ 2:1
- 2016-йил ЖЧ-2018 саралаш. Ўзбекистон — Филиппин 1:0
- 2016-йил ЖЧ-2018 саралаш. Ўзбекистон — Сурия 1:0
- 2017-йил ОЧЛ. „Ал Аҳли“ — „Бунёдкор“ 2:0
- 2019-йил ОЧЛ. „Ал Наср“ — „Пахтакор“ 1:2
- 2019-йил ОЧЛ. „Ал Аҳли“ — „Пахтакор“ 2:1[2]
- 2019-йил 14-ноябр „Ўзбекистон“ — „Саудия Арабистони“ 2:3[3]
Манбалар
- ↑ WорлдРефереэ - www.wорлдрефереэ.cом. „WорлдРефереэ.cом - Жапан“ (эн). wорлдрефереэ.cом. 2017-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-июн.
- ↑ Рюжи Сато ҳақида нималарни биласиз?
- ↑ Футбол, Азия: ливе-результаты Узбекистан, расписание, завершенные матчи
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |