Ryumka

Рюмка — спиртли ичимликлар ичиладиган шиша ёки биллур идишларнинг бир тури.
Таърифи
Рус тилидаги рймка сўзининг лексик маъносини аниқ белгилаш қийин, бу, одатда, умумий қўлланиладиган лексика учун хосдир, аммо шуни айтиш мумкинки, азалдан рюмканинг оёқчалари бўлмаган ва қоида тариқасида кичик ҳажмда бўлиб, унда ичкилик ичилган. Рюмка сўзи алкоголли ичимликлар учун шиша идишнинг энг кенг тарқалган маъноси бўлиб, у катта сўз ясовчи ва фразеологик имкониятларни (рюмочка, рюмашка, рюмочная, бир рюмка чой) намойиш этади. Бу бизга уни бундай маҳсулотлар учун ўзига хос эталон, деб ҳисоблаш имконини беради[1].
Рюмка турлари
Ичимликка қараб, рюмкалар қуйидаги турларда бўлади:
- Ароқ. Настойка ва ликёрлар, ароқ учун ишлатилади. Ҳажми — 50 мл;
- Мадерная. У спиртли (Мадера, херес, портвейн) ва десерт (мускат, кагор ва бошқалар) винолар учун ишлатилади. Сиғими — 75 мл;
- Рейнвейн. Оқ мусаллас ва ярим қуруқ мусаллас учун ишлатилади. Сиғими — 100-150 мл. Баланд оёқчали, кўпинча рангли;
- Лафитник. Қизил ошхона винолари учун ишлатилади. Сиғими — 100-125 мл;
- Коняк. Коняк учун ишлатилади. Сиғими — 75 дан 250 мл гача;
- Ликёр. Ликёр учун ишлатилади. Сиғими — 25-30 мл. Баланд оёқчали, рангли;
- Коктейл. Спиртли коктейллар учун ишлатилади. Сиғими — 125-150 мл. Паст оёқчали;
- Шампан учун бокаллар. Сиғими — 125-150 мл;
- Лола-ингалятор. Кофе столида ёки барларда коняк учун ишлатилади. Сиғими — 100-125 мл. Пастга қараб кенгайган ва тор шаклда, оёқчаси паст.
Манбалар
- ↑ „Иомдин Б. Л. Терминология быта. Поиски нормы (2009)“. 2018-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-июн.
Адабиётлар
- Рюмки // Товарний словар / И. А. Пугачёв (главний редактор). — М.: Государственноэ издателство торговой литератури, 1959. — Т. ВИИ. — Стб. 954—955