Сатор формуласининг сўзлари горизонтал ва вертикал тартибда исталган йўналишда бир хил ўқилади
Оппед (франсузча: Оппèде) коммунасидаги эски шаҳар деворининг парчаси
Рим шаҳри Кориниум (ҳозирги Буюк Британия) қазишмаларида топилган сурат.

САТОР АРЕПО ТЕНЕТ ОПЕРА РОТАС лотинча сўзлардан ташкил топган палиндром бўлиб, одатда квадрат ичига жойлаштирилган, ўнгдан чапга, чапдан ўнгга, юқоридан пастга ва пастдан юқорига бир хил ўқиладиган ҳарфлар бирикмасидир. Ушбу палиндромни кўпинча насронийлар билан боғлашади, ундан асосан тумор ёхуд афсун сифатида фойдаланилган[1]. Хусусан, Британияда уни қоғоз лентага ёзишиб, касалликлардан ҳимоя сифатида бўйинга ўрашган[2]. САТОР АРЕПО ТЕНЕТ ибораси бустрофедон – адабий ёдгорликларда ўнгдан чапга ва чапдан ўнгга тартибда ўқиладиган ёзув усули ҳисобланади. Агар ушбу гапни олдинга ва тескари тартибда икки марта ўқилса, ТЕНЕТ сўзи такрорланади.

Палиндром тасвирлари Рим империяси давридан бери Ғарбий Европанинг турли бурчакларида, шунингдек, Сурия ва Мисрдаги бир қанча меъморий ёдгорликлар ва адабиёт намуналарида сақланиб қолган. Энг қадимги топилмалар – иккита ўйма ёзув – милодий 79-йилда Везувий вулқони отилиши натижасида вайронага айланган қадимги Римнинг Помпей шаҳри харобаларидан топилган[3].

Таржимаси

Кўп ҳолларда ушбу палиндром лотин тилидан қуйидагича таржима қилинади: сатор – экувчи, деҳқон; арепо – ўйлаб топилган ном ёхуд аррепо (ўз навбатида ад репо, яъни, мен асталик билан олға кетяпман); тенет – ушлаб туриш; опера – иш, вазифа; ротас – ғилдирак ёхуд омоч. Тугалланган шаклда ушбу ибора „Деҳқон Арепо ғилдиракларни зўрға ушлаб туради“ ёки „Экувчи Арепо омочни бошқаради“ шаклида таржима қилинади[4]. Буюк археологик топилмалар ҳақидаги мақолалари билан машҳур германиялик журналист К. В. Керам ҳам бу полиндром ҳақидаги ўз таржимасини таклиф қилган. У Сатор арепо тенет; тенет опера ротас, тенет сўзини икки маротаба ишлатиб: „Буюк деҳқон ишлайди; барча иш буюк экувчининг қўлида“ (инглизча: Тҳе Греат Соwер ҳолдс ин ҳис ҳанд алл wоркс; алл wоркс тҳе Греат Соwер ҳолдс ин ҳис ҳанд) шаклида таржима қилади[5].

Ушбу ибора таркибидаги энг сирли сўз арепо ҳисобланиб, ушбу сўз лотин тилида бошқа ҳеч ҳам ишлатилмаган (Тилшуносликда гапакс ҳисобланади). Тадқиқотларнинг маълум қисми ушбу сўз айнан бир ибора учунгина ўйлаб топилганлигини айтади. Бошқа мутахасислар эса ушбу сўз бошқа тилдан ўзлаштирилган деган фикрда. Франсуз тарихчиси ва ёзувчиси Жéрôме Cарcопино, арепо сўзи келтча, қадимги галл тилидан келиб чиққан ва омоч деган маънони англатиши ҳақида гипотезани илгари сурган[6].

Оксфорд университетининг фуқаролик ҳуқуқи соҳасидаги профессори Давид Дауб фикрича ушбу сўз қадимги иврит ёки оромий тилидан келиб чиққан бўлиб, дастлаб насронийлар томонидан юнон алифбосидаги алфа ва омеганинг аналоги сифатида ишлатилган[7]. Мирослав Маркович эса ушбу сўзнинг юнонча Αρπως ёки Αρπων сўзларидан олинганлигини, бу эса ўз навбатида қадимги Миср тилидан келиб чиққани ва Миср худоси Хорни ифодалашини айтиб ўтади[8].

Капестрано коммунасидаги (Италия) авлиё Пётр аббатлиги.

Илк ўрта асрларга қадар ушбу иборадан фойдаланилган бир нечта топилмалар сақланиб қолган холос. Уларнинг дастлабки иккитаси фрескалар шаклида (биринчиси устунда, иккинчиси маҳаллий амалдор ҳовлисида) қадимги Помпей шаҳрида олиб борилган қазишмалар натижасида аниқланган[9]. Мутахасислар фикрича, ушбу фрескалар милодий 50–79-йиллар оралиғида яратилган[10].

Ушбу палиндромнинг бошқа тўрт тасвирини қадимги Дура-Эвропос шаҳри (ҳозирги Сурия ҳудуди) харобаларида жойлашган Арраконтага бағишланган бино релефида кўришимиз мумкин. Ушбу ёзувлар шаҳар 256-йилда форслар томонидан эгалланишидан олдин яратилган. ИИИ асрга оид ҳудди шундай топилма Обуда ерларидан, замонавий Будапешт ҳудудидан топилган. Ушбу иборанинг яна бир намунаси, копт тилига мос равишда ўзгартириш киритилган папирусдаги ёзув Юқори Миср ҳудудидан топилган. Ушбу топилманинг яратилиши тахминан ИВ ёки В асрларга тўғри келади[11].

Тахминан ИХ асрдан бошлаб ушбу палиндром сўзлар ёзилган квадрат қабртошлари асосан насронийлик дини билан боғлиқ кўплаб манбаларда учрайди. Бизнинг кунларгача сақланиб қолган ҳужжатлар қаторига Сен-Жермен-де-Пре аббатлигидан топилган ИХ асрга оид Инжил, ХИВ асрга оид Австрия тангалари ва Тамплиерлар ордени томонидан фойдаланилган бинолардаги тошларга ўйиб ёзилган ёзувлар (Италияда жойлашган Васвилсиоло аббатлиги деворида) киради. ХВИ асрда ушбу ибора франсуз файласуфи ва иэзуит Гуиллауме Постелнинг сеҳрли бешбурчак номи остида танилган талисманида пайдо бўлган. Унда квадрат тасвири айлана ичида ва иккита кесишган учбурчак устида жойлашган. ХИХ асрга қадар сеҳрли квадрат кўпинча талисман ва туморларда қўлланилган[12].

Санъат асарларида

  • Сеҳрли квадрат австриялик бастакор ва дирижор Антон Wебернинг қабрида тасвирланган. Янги Вена мактабининг машҳур вакили ушбу сирли шаклга „Тўққиз чолғу учун консерт, 24-опера“си[13] ва „Янги мусиқага йўл[14]“ асарларида мурожаат қилган.
  • „САТОР АРЕПО ТЕНЕТ ОПЕРА РОТАС“ ибораси „Сингинг фамилй“ ансамбли томонидан Владимир Бортконинг „Уста ва Маргарита“ телесериалидаги қора кучлар қисмида (Игор Корнелюк мусиқаси) янграган (2005). Шунингдек „САТОР АРЕПО ТЕНЕТ“ сўзлари сатирлар томонидан Маргаританинг юз қироллар бали олдидан қироличага айланганида янграган.
  • САТОР РОТАС палиндромининг маъносининг афсунгар Мерлин (Мирддин) томонидан тушунтириб берилиши Николай Толстой қаламига мансуб „Қиролнинг келиши“ романининг Х бобининг якуни бағишланган[15].
  • Палиндром ва ундаги сўзлардан Чристопҳер Ноланнинг „Тенет“ филмида фойдаланилган.
  • Ҳеилунг неофолк гуруҳи ушбу иборани ўзининг „Дрифт“ албомидаги „Тенет“ қўшиғида асосий қисм сифатида фойдаланади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Леа Олсан. Латин Чармс оф Медиэвал Энгланд: Вербал Ҳеалинг ин а Чристиан Орал Традитион // жоурнал.оралтрадитион.орг. — 1992. — Вол. 7. — П. 116—142. Архивировано 2010-йил 4-июл.(ингл.)
  2. ↑ Тҳомас Рогерс Форбес. Вербал чармс ин Бритиш Фолк Медиcине // Проcеэдингс оф тҳе Америcан Пҳилосопҳиcал Соcиэтй. — 1971. — Вол. 115. — П. 298.(ингл.)
  3. ↑ Дунcан Фишwиcк. Ан Эарлй Чристиан Cрйптограм? // CCҲА, Репорт. — 1959. — Вол. 26. — П. 29—41. Архивировано 2010-йил 2-август.(ингл.)
  4. ↑ Дунcан Фишwиcк. Ан Эарлй Чристиан Cрйптограм? // CCҲА, Репорт. — 1959. — Вол. 26. — П. 29—41. Архивировано 2010-йил 2-август.(ингл.)
  5. ↑ C. W. Cерам.. . ИСБН 0394435281. (ингл.)
  6. ↑ Жéрôме Cарcопино.. Лес Фоуиллес де Саинт-Пиэрре эт ла Традитион. Ле Чристианисме сеcрет ду 'Cаррé магиқуэ'. Ноувелле éдитион ревуэ эт аугментéэ. Cолл. 'Этудес д'Ҳистоире Чрéтиэнне'. Парис: Албин Мичел, 1963. (франс.)
  7. ↑ Давид Даубе. Арепо ин тҳе `Сатор' Сқуаре // Эхпоситорй Тимес. — Вол. 62. — П. 316.(ингл.)
  8. ↑ Мирослав Марcович.. Студиэс ин Граэcо-Роман религионс анд Гностиcисм. Брилл Аcадемиc Публишерс, 1989 — 40—41-бет. ИСБН 9004086242. (ингл.)
  9. ↑ Дунcан Фишwиcк. Ан Эарлй Чристиан Cрйптограм? // CCҲА, Репорт. — 1959. — Вол. 26. — П. 29—41. Архивировано 2010-йил 2-август.(ингл.)
  10. ↑ — 755—756-бет. ИСБН 9004169679. (ингл.)
  11. ↑ Дунcан Фишwиcк. Ан Эарлй Чристиан Cрйптограм? // CCҲА, Репорт. — 1959. — Вол. 26. — П. 29—41. Архивировано 2010-йил 2-август.(ингл.)
  12. ↑ Cарлос Пéрез-Рубíн. Тҳе сункен руинс оф Помпеии анд ан аге-олд энигматиc спеcимен оф роман инcидентал Эпиграпҳй // Доcумента & Инструмента. — 2004. — Т. 2. — С. 173—192. Архивировано 2009-йил 7-август.(исп.)(ингл.)
  13. ↑ „Антон Веберн. Концерт для девяти инструментов, ор. 24 (1934)“. Композиторы от А до Я. Центр современной музыки при МГК имени П. И. Чайковского. 2012-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 29-сентябр.
  14. ↑ Филип Гершкович „Тональные основы Шенберговой додекафонии“, . Статьи. Заметки. Письма. Воспоминания. М.: Советский композитор, 1991.  (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-10-28 санасида архивланган)
  15. ↑ „Николай Толстой. «Пришествие Короля», глава Х «Нисхождение Мирддина в бездну Аннона»“ (деадлинк). 2009-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 8-октябр.