Saʻy
Саʻй — Сафо ва Марва тепаликлари орасида чопиш, умра ва ҳаж маросимлари шартларидан бири. Саʻй тавофдан сўнг бажарилади.
Тарихи
Саʻй тахминларга кўра, Сафо ва Марва тепаликларида турган Исофа ва Нўила маʻбудларига сажда қилишнинг мустақил маросими бўлган. Мусулмон анʻанасида саʻйнинг келиб чиқиши ҳақида бир неча фикрлар бор. Шулардан бирига кўра, номи зикр этилган тепаликлар Одамато ва Момо Ҳаввонинг дам олиш жойлари бўлган экан, шунинг хотираси шарафига саʻй бажо этилади. Бошқа бир фикрга биноан Иброҳим пайғамбар саʻйни бажо этиб Аллоҳга ибодат қилиш маросимини адо этган. Унинг йўлига Иблис туриб олган ва Иброҳим пайғамбар қочишга мажбур бўлган. Ҳожар ва унинг ўғли Исмоил пайғамбарнинг азоб-уқубатлари ҳақидаги фикр энг кўп тарқалган. Чанқоқликдан нобуд бўлаётган Исмоил пайғамбарни қутқариш учун Ҳожар сув излаб етти марта Сафо ва Марва оралиғида чопган. Тавоф қилгач, зиёратчи ал-Масжид ал-Ҳаромдан чиқиб чап оёғи билан қадам босишни бошлаб сафо тепалигига кўтарилади, юзини каʻбага ўгиради, Аллоҳга илтижо қилиб, ўзига шафқат қилишни ва бало-қазолардан сақлашни сўрайди, сўнгра тепалик этагига ўрнатилган устун (мил)гача пастга тушади, у ердан Марва этагидаги бошқа бир устунгача чопади, шундан кейин шу тепаликка кўтарилади. У ерда Каʻбага қараб дуо ўқийди ва Сафога қайтади.
Бажарилиши
Саʻй етти марта бажарилади. Агарда зиёратчи „кичик ҳаж“ (умра)ни адо этаётган бўлса, унда саʻйдан сўнг эҳром ҳолатидан чиқади. Агар умрадан сўнг ҳаж қилинадиган бўлса, зиёратчи ҳаж тугагунча эҳром ҳолатида қолади. Саʻй ҳаж маросимининг муҳим шарти (рукн ал-ҳаж) ҳисобланади, уни бажариш вожибдир. Бироқ саʻйни бажармаслик ҳажни бекор қилмайди, кафорат учун қурбонлик қилинса бас.
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |