Saʼva
Саъва (Cардуэлис cардуэлис) — чумчуқсимонлар туркуми вюроклар оиласига мансуб сайроқи қуш. Танасининг узунлиги 13—16 см, вазни 20 граммга яқин. Пешонаси ва томоғи қизил, қаноти сариқ йўлли қора. Орқаси жигарранг, бошининг тепа қисми оқ, энсаси атрофи қора. Европа, Осиё ва Шимолий Африкада тарқалган. Урмон, тўқай ва боғларда яшайди. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида учрайди. Уясини дарахт шохларига илдиз толалари, от қили ва ўсимлик толалари, жун ва патлардан қуради. 4—6 та тухум қўяди. Тухумини модаси 12— 13 кун босади. Болалари 13-15 кундан кейин уясидан учиб чиқади. Уларни ота -оналари 6-8 кун боқади. Сава 1йилда 2 марта копаяди. Ёз охирларида қайин ва олха уругларини излаб озиқланиш мақсадида баргли ормонларга учиб келади . Бу қуш баланд дарахтларга ин қуришни ёқтиради.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |