Саад Ламжарред (арабча: سعد لمجرد‎‎) — марокашлик қўшиқчи, шоир, актёр, раққос ва продюсер. Унинг „ЛМ3АЛЛЕМ“ таронаси учун ишланган расмий клип ЁуТубеда 1 миллиарддан ортиқ томоша қилинган.

Саад Ламжарред
Таваллуди Саад Бачир Ламжарред
سعد البشير لمجرد
1985-йил 7-апрел (1985-04-07) (41 ёш)
Жанрлар Поп
Касби Актёр, қўшиқчи, продюсер
Фаолият йиллари 2007-ҳозирги кунгача
Турмуш ўртоғи Гҳита Эл Аллаки
Имзоси

Ҳаёти

Ламжарред марокашлик классик қўшиқчи Бачир Абдоу ва актриса ва комедиячи Незҳа Реграгуилар оиласида туғилган[1]. У ёшлигиданоқ пианино чалишга, шунингдек, тўрт ёшидаёқ қўшиқ айтишга жуда ҳам қизиққан.

Кейин Ламжарред Работдаги мусиқа консерваториясида ўқишни давом эттирди ва у ерда мусиқа, санъат назарияси ва рақсни ўрганди. У отаси билан биргаликда кўплаб спектаклларда иштирок этарди.

Ламжарред 2001-йилда Америка Қўшма Штатларига кўчиб ўтди ва бу воқеани ўзининг мусиқалари учун асосий илҳом манбаларидан бири деб таъкидлади[1].

Карераси

2007-йилда Ламжарред машҳур араб телекўрсатуви ҳисобланган Супер Стар лойиҳасининг 4-мавсумида иштирок этди ва тунислик Марwан Алидан сўнг, иккинчи ўринни эгаллади[2]. Унинг бу кўрсатувдаги иштироки танилишига сабаб бўлди.

2011-йилда Ламжарред ўзининг актёрлик карерасини „Аҳлам Нассим“ номли Марокаш сериалида бош ролни ижро этиш орқали бошлади. У 2013-йилда „Wала Аалик“ номли албомини чиқарди. Ўша йили у яна иккита „Салина“ ва „Энтй“ номли ЭПларини ҳам чиқарди. Иккинчисининг бош қўшиғи „Энтй“ (арабча: أنتي‎‎) Ламжарреднинг энг катта ҳитларидан бирига айланди ва унга Мéдител Мороccо Мусиc Аwардс 2014 мукофотини олиб келди ҳамда МТВ Эуропе Мусиc Аwардс 2014 мукофотида Яқин Шарқнинг энг яхши мусиқаси сифатида номзод бўлди[3][4][5][6].

Ламжарред, шунингдек, 2014 МТВ Эуропе Мусиc Аwардс маросимида „Яқин Шарқнинг энг яхши қўшиқчиси“ номинациясига номзод бўлган[6]. У 2014-йилда „Энтй“ қўшиғи учун „Энг яхши араб қўшиғи“ номинациясида Мурех д'Ор мукофотини қўлга киритди.

Ламжарреднинг 2015-йилда машҳур бўлган „Лм3аллем“ (арабча: لمعلم‎‎) таронасига ишланган видеоклип премера қилинганидан кейин уч ой ичида ЁуТубеда 1 миллиард марта томоша қилиниб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди[7][8].

Орадан бир йил ўтгач, Ламжарред „Ана Мачи Саҳел“ (арабча: أنا ماشي ساهل‎‎) номли синглини чиқарди. ЁуТубеда оқ-қора тарзда чиқарилган видеоклипда Ламжарред ва ўнлаб мухлислари уйда, машиналарда ва ташқарида қўшиқ куйлаб, расм тушаётган бўлади[9]. Ламжарреднинг Амр Роуани режиссёрлигидаги видеоклип ҳисобланган „Гҳалтана“ (арабча: غلطانة‎‎) ҳам орадан кўп вақт ўтмасдан премера қилинди[10].

Ушбу муваффақиятдан сўнг, Ламжарред Парижда бўлиб ўтган судда гижинсий зўравонлик учун айблангани сабабли мусиқий фаолияти қисқа вақт ичида тўхтаб қолди[11]. 2017-йил август ойида у „Лет Го“ номли таронаси билан қайтди. Бу қўшиқ тезда хитга боайланди. Премера қилинганидан кейин бир соат ичида ЁуТубеда ярим миллион маротаба кўрилди[12]. Кейинчалик эса яна бир хитларидан бири „Гҳазали“ (арабча: غزالي‎‎) қўшиғи чиқарди. Ушбу қўшиқнинг клипи чиқарилганидан сўнг атиги бир неча дақиқа ўтиб, ҳар беш дақиқада ўртача 50 минг марта кўрилиб, ярим миллиондан ортиқ томошага эга бўлган яна бир катта хитга айланди[13][14]. „Гҳазали“ таронасининг муваффаққиятидан сўнг у франсуз тилида куйлаган „Cасабланcа“ таронасини чиқарди[15].

2018-йил август ойида Ламжарред яна бир бор Саинт Тропез қамоққа олинган ва мусиқий карерасини 2018-йил декабр ойигача тўхтатиб турган. У „Баддек Эиҳ“ (арабча: بدك ايه‎‎) деб номланган яна бир синглини чиқарган. Премерадан кейин 4 соат ичида расмий клип ЁуТубеда 1 миллиондан ортиқ томоша қилинди.

2019-йил июл ойида Ламжарред мисрлик актёр ва қўшиқчи Муҳаммад Рамадан билан „Энсай“ (арабча: إنساي‎‎) номли дуэтни ижро этди. Ушбу дуэт чиқарилганидан кейин бир ой ичида 100 миллиондан ортиқ томоша қилинди[16].

2020-йил 10-июн куни Ламжарред ўзининг расмий ЁуТубе каналида 10 миллион обуначига эга бўлди ва Олмос ижодкор мукофотини қўлга киритган биринчи африкалик қўшиқчига айланди. [2022-йил]] май ойида унинг 2015-йилда чиқарган „Лм3аллем“ сингли ЁуТубеда миллиард кўришдан ошиб кетган биринчи араб қўшиғига айланди[17].

2023-йил июл ойида Ламжарред ҳинд қўшиқчиси Шрея Гҳошал билан „Гули Мата“ қўшиғини куйлади.

Шахсий ҳаёти

Оммавий ахборот воситаларида Ламжарред бир вақтлар турмуш қургани ва 2015-йилда ажрашганлиги ҳақида хабарлар чиқди[18].

2022-йил 11-сентабрда у бизнесмен аёл Гҳита Эл Аллаки билан унаштирилганлигини эълон қилди ва шу ойнинг охирида улар турмуш қуришди[19][20].

Айбловлари ва судланиши

2010-йил феврал ойида АҚШга ташриф буюрганида Саад Ламжарред [Бруклин]]лик (Ню-Ёрк) бир аёлни калтаклаган ва зўрлаганликда айбланган. Ламжарред гаров пули билан АҚШдан қочиб кетган ва агар қайтиб келса, ҳибсга олиниши хавфи бор эди[21]. Иш 2016-йилда, айбланувчи прокурорлар билан ҳамкорликни тўхтатгани ва судда келишувга эришилгач, тўхтатилган[22][23].

Ламжарред 2016-йил 25-октабр куни Парижнинг 17-округидаги Марриотт Чампс Элйсеэсда ҳибсга олинган. У франсуз аёлига нисбатан зўравонлик содир этганликда айбланиш учун прокурор ҳузурига келтирилган[21][24]. У 2016-йил 29-октабр куни Париж саройида саҳнага чиқиши керак эди. Ламжарред 2017-йил апрел ойида озодликка чиқди, аммо барибир айбловларга дуч келди[25]. 2017-йил бошида унга омма олдида чиқиш қилиш, саёҳат қилиш ва оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиш тақиқланган[23]. Марокаш қироли Муҳаммад ВИ унга жарима тўловларини қоплаш ва адвокатлар ёллашда ёрдам берди[22][26]. 2017-йилда франсуз-марокашлик аёл 2015-йилда Марокашнинг Cасабланcа шаҳридаги квартирада уни зўрлаганликда айблади[22][26]. Кейинчалик у оиласининг босими остида шикоятини қайтариб олди[26].

2018-йил 26-августда у Франсияда яна бир бор зўрлаш айблови билан ҳибсга олинди. Айбловларни рад этган Ламжарред 150 минг евро гаров эвазига қўйиб юборилди, аммо, Франсияни тарк эта олмади[22][26]. У бу ҳолат юзсидан апелляция берди. 2018-йил 18-сентабрда у Аих-эн-Провенcе апелляция суди қарори билан Франсияда қамоққа олинган[27]. 2018-йил 20-ноябрда у зўрлаш айбловларидан тозалангани, аммо „жинсий зўравонлик ва қасддан қилинган зўравонлик жиноятлари“ учун судланиши эълон қилинди[28]. 2018-йил 6-декабрда франсуз ҳукумати Ламжарредни шартли равишда озод қилгани ва у суд жараёнини кутаётгани эълон қилинди. Унинг Марокаш паспорти мусодара қилиниб, унга Франсиядан чиқиб кетишга рухсат берилмади[29][30].

2018-йил декабр ойида у жазони ўтаб бўлганидан кейин қамоқдан озод қилинди. Аммо, 2019-йилнинг августигача Франсияни тарк эта олмади[31]. 2019-йилнинг апрелида 2016-йил октабр ойидан бошлаб ишни назорат қилувчи судя унга қўйилган айбловларни қайта белгилаб бериб, айбдорлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этди ҳамда ишни жиноят ишлари бўйича судга юборди[32][33]. 2019-йил 18-декабрда у Ар-Риёдда уч йиллик танаффусдан сўнг биринчи оммавий консертини берди. Консертдан бир неча кун олдин Тwиттерда бир қатор саудиялик фойдаланувчилар Ламжарреднинг мамлакат пойтахтида бўлиб ўтадиган консертига норозилигини билдирди[34].

2020-йил январ ойида Париж апелляция суди тергов палатаси ишни жиноий ишлар судига юборди[32]. 2020-йил апрел ойида Париж Кассация суди тергов палатаси томонидан чиқарилган қарорни жиноят-процессуал кодексига риоя қилинмагани учун бекор қилди ва ишни жиноий судга қайтарди[35][36].

2023-йил 24-февралда Париж суди Ламжарредни Франсия жиноят қонунчилигига мувофиқ айбдор деб топди ва уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди[37]. Ламжарред айбловни рад этиб, у айбдор эмалигини даъво қилди. Журналист Марине ДелаМоисссониэренинг сўзларига кўра, суд Ламжарреднинг ДНК излари фақат жабрланувчининг кийимида топилганига қарамай, пенетрация содир бўлганига ишонч ҳосил қилган. Суд ўз қарорини меҳмонхонада ишлайдиган ходимларнинг гувоҳлиги билан ҳам тасдиқлади[38]. Ҳукм чиқарилгандан сўнг у ҳибсга олинди ва қамоқхонага ўтказилди. Кейинроқ Ламжарред ўзининг айбсизлигини таъкидлаб, суд қарори устидан апелляция берди[39]. 2023-йил апрел ойида унга вақтинчалик озодлик берилди[40].

Реаксиялар

Учинчи айбловдан сўнг ижтимоий тармоқларда „Ламжарред оут“ ва „масактач“ („Мен жим бўлмайман“ деган маънони англатадиган арабча ибора) ҳештеглари билан норозиликлар бошланди ва фойдаланувчилар унинг қўшиқларини радиодан олиб ташлашни талаб қилишди. 2М телеканали ва Ҳит Радио биринчилардан бўлиб унинг қўшиқларини эфирдан олиб ташлашди[41]. 2018-йил сентабр ойида ижтимоий тармоқлардаги ҳештеглардан сўнг баъзи Марокаш оммавий ахборот воситалари Ламжарред қўшиқларини трансляция қилишни тўхтатди[42].

2020-йилдан бери Ламжарред турли даражадаги муваффақиятларга эришишган баъзи феминистларнинг танқидига учради. Бу ҳаракатлар дастлаб Мисрда бошланган. 2020-йилда Тwиттер ва Фаcебоок тармоқларида минглаб мисрликлар Саад Ламжарреднинг Қоҳирада ўтказилиши режалаштирилган консертини бекор қилишни талаб қилишди[43][44]. Бу ишлардан сўнг унинг 2020-йил декабр ойидаги концерти ва 2021-йилда Мисрнинг Саҳранин ток-шоусидаги чиқиши бекор қилинди[45][46][47]. Бироқ унинг 2022-йил декабрдаги консерти унга қарши оммавий қаршиликларга қарамай бекор қилинмади[48][49].

2022-йилда ҳам худди шундай норозиликлар Миср, Ироқ ва Ливанда давом эттирилди[50].

Дискографияси

Албоми

Албом Албомга киритилган тароналар
Wала Аалик (арабча: ولا عليك‎‎) (2013)
№НомиДавомийлиги
1.„Wана Мали (Cлуб Эдитион) – وانا مالي ريميكس“3:11
2.„Жити Фе Бали – جيتي في بالي“3:41
3.„Wаадини – واعديني“3:52
4.„Лемима – لميمة“3:55
5.„Азиз Оу Гҳали – عزيز وغالي“3:37
6.„Салина – سالينا“4:37
7.„Лемен Нечки – لمن نشكي“3:32
8.„Wала Элик – ولا عليك“3:33
9.„Wана Мали – وانا مالي“3:49
10.„Катнадини – كتناديني“3:57
11.„Чемаа – شمعة“3:45
12.„Мал Ҳабиби – مال حبيبي“3:15

Сингллари

  • 2009-йил — „Wаадини“ (арабча: واعديني‎‎)
  • 2012-йил — „Салина Салина“ (арабча: سلينا سلينا‎‎)
  • 2014-йил — „Энтй“ (арабча: أنتي‎‎)
  • 2015-йил — „Лм3аллем“ (арабча: (لمعلم‎‎)
  • 2016-йил — „Ана Мачи Саҳел“ (арабча: أنا ماشي ساهل‎‎)
  • 2016-йил — „Гҳалтана“ (арабча: غلطانة‎‎)
  • 2017-йил — „Лет Го“
  • 2018-йил — „Гҳазали“ (арабча: غزالي‎‎)
  • 2018-йил — „Я Аллаҳ“ (арабча: يا الله‎‎)
  • 2018-йил — „Cасабланcа“
  • 2018-йил — „Баддек Эиҳ“ (арабча: بدك ايه‎‎)
  • 2019-йил — „Нжибек“ (арабча: نجيبك‎‎)
  • 2019-йил — „Йкҳалик Лили“ (арабча: يخليك للي‎‎)
  • 2019-йил — „Салам“ (арабча: سلام‎‎)
  • 2019-йил — „Даба Тзиан“ (арабча: دابا تزيان‎‎)
  • 2020-йил — „Адда Элкалам“ (арабча: عدى الكلام‎‎)
  • 2021-йил — „Лгҳади Wеҳдоу“ (арабча: الغادي وحدو‎‎)
  • 2021-йил — „Нади Я Аллаҳ“ (арабча: نادي يا الله‎‎)
  • 2022-йил — „Я Аёуни“ (арабча: يا عيوني‎‎)
  • 2022-йил — „Алтаwбаҳ“ (арабча: التوبة‎‎)
  • 2022-йил — „Ма Аҳла Лмакан“ (арабча: ما أحلى المكان‎‎)
  • 2022-йил — „Алачеқ Алҳаем“ (арабча: العاشق الهايم‎‎)
  • 2022-йил — „Эл Ҳалаъ“ (арабча: الحلق‎‎)
  • 2023-йил — „Ач Кҳбарек“ (арабча: أش خبارك‎‎)
  • 2023-йил — „Ноур Элсобҳ“ (арабча: نور الصبح‎‎)

Дуэтлари

  • 2012-йил — „Азиз W Гҳали“ (арабча: عزيز وغالي‎‎) (Бачир Абдоу билан)
  • 2012-йил — „Саъаа Сааида“ (арабча: ساعة سعيدة‎‎) (Софиа Моунтассир билан)
  • 2014-йил — „Wана Маъак“ (арабча: وأنا معاك‎‎) (Асма Ламнаwар билан)
  • 2014-йил — „Я Энсан“ (арабча: يا إنسان‎‎) (Салаҳ Алкурди билан)
  • 2019-йил — „Энсай“ (арабча: إنساي‎‎) (Моҳамед Рамадан билан)
  • 2020-йил — „Асеф Ҳабиби“ (арабча: آسف حبيبي‎‎) (Фнаïре билан)
  • 2020-йил — „Чидде W Бетзул“ (арабча: شدت وبتزول‎‎) (Салаҳ Курди билан))
  • 2020-йил — „Баб Алражаа“ (арабча: باب الرجاء‎‎) (Моҳамед Реда билан)
  • 2021-йил — „Леwжаҳ Тани“ (арабча: لوجه التاني‎‎) (Зоуҳаир Баҳаоуи билан)
  • 2021-йил — „Саҳра Сабаҳи“ (арабча: السهرة صباحي‎‎) (РедОне ва Сабер Ребаï билан)
  • 2021-йил — „Энтй Ҳаятй“ (арабча: انتي حياتي‎‎) (Cалема билан)
  • 2022-йил — „Мин Аwел Декика“ (арабча: من أول دقيقة‎‎) (Элисса билан)
  • 2022-йил — „Вива Эл Рей Ҳабибна“ (арабча: عاش حبيبنا الملك‎‎) (Ниcолас Реес билан)
  • 2023-йил — „Гули Мата“ (Шрея Гҳошал билан)
  • 2024-йил — „3Нди Фикра“ (арабча: عندي فكرة‎‎) (Ёсра Маҳноуч билан)

Чартларга кирган қўшиқлари

Қўшиқ Йил Ўрин Албом
Манба
[51]
„Мин Аwел Декика“
(Элисса билан)
2022-йил 16 Албомга киритилмаган
„Ач Кҳбарек“ 2023-йил 9
„Гули Мата“
(Шрея Гҳошал билан)
2

Филмографияси

  • 2012-йил — Аҳлам Нассим

Мукофотлари

Йил Мукофот Номинация Номинант Натижа
2014-йил МТВ Эуропе Мусиc Аwард Энг яхши қўшиқ ЭНТЙ Ғолиб бўлган
2014-йил Мороccо Мусиc Аwардс Энг яхши қўшиқ ЭНТЙ Ғолиб бўлган
2015-йил Мурех д'ор Энг яхши арабча қўшиқ ЭНТЙ Ғолиб бўлган
2015-йил ДеарГуэст Аwард Энг яхши қўшиқ Лм3аллем Ғолиб бўлган
2016-йил Мурех д'ор Энг яхши эркак хонанда Саад Ламжарред Ғолиб бўлган
2016-йил Биг Аппле Мусиc Аwардс Энг яхши эркак хонанда Саад Ламжарред Ғолиб бўлган
2016-йил МТВ Африcа Мусиc Аwардс Тингловчилар танлови Саад Ламжарред Ғолиб бўлган
2017-йил Ангҳами 100 миллион мартадан кўп тингланган хонанда Саад Ламжарред Ғолиб бўлган
2017-йил Араб Натион Мусиc Аwардс Энг яхши Марокаш қўшиғи Гҳалтана Ғолиб бўлган
2017-йил Араб Натион Мусиc Аwардс ЁуТубедаги энг яхши видеоклип Ана Мачи Саҳел Ғолиб бўлган
2017-йил Араб Натион Мусиc Аwардс Энг яхши арабча қўшиқ Гҳалтана Ғолиб бўлган
2017-йил Мурех д'ор Энг яхши арабча қўшиқ Гҳалтана Ғолиб бўлган
2017-йил Мурех д'ор Халқ танлови Саад Ламжарред Ғолиб бўлган
2017-йил даф БАМА Мусиc Аwардс Энг яхши қўшиқ ЛЕТ ГО Ғолиб бўлган
2017-йил ҲАПА Мусиc Аwардс Энг яхши Африкалик қўшиқчи Саад Ламжарред Ғолиб бўлган
2017-йил Мороccо Мусиc Аwардс Энг яхши видеоклип ЛЕТ ГО Ғолиб бўлган
2018-йил Африcа Мусиc Аwардс Энг яхши Шимолий Африкалик қўшиқчи Саад Ламжарред Ғолиб бўлган
2018-йил Араб Натион Мусиc Аwардс Энг яхши Шимолий Африкалик қўшиқчи ЛЕТ ГО Ғолиб бўлган

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Саад Ламжарред финдс суccесс ин симплиcитй“. Тҳе Натионал. Қаралди: 2016-йил 3-май.
  2. ↑ „Тҳе cареэр оф Мороccан поп стар – Саад Ламжарред“. Ал-Арабия (2014-йил 15-сентябр). Қаралди: 2016-йил 3-май.
  3. ↑ „Дécоувре лес гагнанц ау Мéдител Мороccо Мусиc Аwардс #МММА 2014 авеc ҲИТ РАДИО“. ҲИТ РАДИО. 2015-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-май.
  4. ↑ „ЭНТЙ – Саад Ламжарред | Сонгс, Ревиэwс, Cредиц“. АллМусиc. Қаралди: 2016-йил 3-май.
  5. ↑ „#ББCтрендинг: Wҳй ит'с тоугҳ беинг а гроупиэ ин Куwаит“. ББC Неwс. Қаралди: 2016-йил 3-май.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Моҳаммед Ассаф wинс Бест Миддле Эаст Аcт ат тҳе МТВ Эуропеан Мусиc Аwардс“. Тҳе Натионал (2014-йил 23-октябр). Қаралди: 2016-йил 3-май.
  7. ↑ „Саад Ламжарред Неw Сонг Эарнс Гуиннесс Wорлд Реcорд Ачиэвемент“. Мороccо Wорлд Неwс (2015-йил 27-май). Қаралди: 2016-йил 3-май.
  8. ↑ „Сингер wҳо ҳит ит биг афтер флеэинг рапе чарге ин УС суэд бй аccусер“. Неw Ёрк Пост (2016-йил 18-май).
  9. ↑ „Саад Ламжарред'с паренц, фанс феатуре ин ҳис неw мусиc видео!“. Албаwаба (2016-йил 13-июл).
  10. ↑ Лаке, Алисон „Сингер Ламжарред Эхпорц Мороccан Диалеcт то Араб Wорлд“. Форбес.
  11. ↑ „Мороccан Сингер Саад Ламжарред Аррестед ин Парис фор 'Сехуал Ассаулт'“. Мороccо Wорлд Неwс.
  12. ↑ „Морроcан стар Ламжарред релеасес неw сонг афтер сервинг присон тиме фор рапе“. Ал-Арабия (2017-йил 9-август).
  13. ↑ Ламжарред, Саад „АлАрабия 'Гҳазали' репорт“. Ал-Арабия (2018-йил 10-март). Қаралди: 2018-йил 11-декабр.
  14. ↑ Ламжарред, Саад „АлАрабия 'Гҳазали' репорт“. Ал-Арабия (2018-йил 10-март). Қаралди: 2018-йил 11-декабр.
  15. ↑ Ламжарред, Саад „МWН 'Гҳазали' репорт“. Мороccо Wорлд Неwс. Қаралди: 2018-йил 11-декабр.
  16. ↑ Мариэ, Мустафа „Рамадан, Ламжарред'с 'Энсай' топс ЁуТубе видеос“. Эгйпт Тодай (2019-йил 22-июл). Қаралди: 2019-йил 27-сентябр.
  17. ↑ Латреч, Оумаима „Ламжарред'с "Лмааллем" Беcомес 1ст Араб Сонг то Ҳит Оне Биллион Виэwс“ (эн). Мороccо Wорлд Неwс. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  18. ↑ „Саад Ламжарред Талкс Абоут Диворcе“. Арабиа Wеддингс (2012-йил 1-октябр). 2018-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-январ.
  19. ↑ Касраоуи, Сафаа „Мороccўс Саад Ламжарред Анноунcес Марриаге wитҳ Бест Фриэнд Гҳита“. Мороccо Wорлд Неwс (2022-йил 11-сентябр). Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.
  20. ↑ Раҳҳоу, Жиҳане „Мороccан Сингер Саад Ламжарред'с Wеддинг Пҳотос Го Вирал“. Мороccо Wорлд Неwс (2022-йил 25-сентябр). Қаралди: 2022-йил 1-октябр.
  21. ↑ 21,0 21,1 „Мороccан стар Саад Ламжарред фаcинг 'сехуал ассаулт' чаргес ин Парис“. Ал Арабия (2016-йил 27-октябр).
  22. ↑ 22,0 22,1 22,2 22,3 Бреэден, Аурелиэн „Мороccан Поп Стар Фаcес 3рд Рапе Чарге ин Франcе“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2018-йил 29-август). Қаралди: 2018-йил 30-август.
  23. ↑ 23,0 23,1 Лаке, Алисон „Ин тҳе Миддле Эаст, Ит'с Cоол то 'Синг Мороccан'“. Форбес (2018-йил 5-июн). Қаралди: 2018-йил 30-август.
  24. ↑ „Исабелла Лаwлиэт, л'аccусатриcе де Саâд Ламжарред, сорт де сон силенcе…“ (фр). ПанораПост. 2016-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-июл.
  25. ↑ „Саад Ламжарред Ис 'Леттинг Го,' Ҳис Рапе Аccусатионс Нот Со Муч“. Мороccо Wорлд Неwс.
  26. ↑ 26,0 26,1 26,2 26,3 „Саад Ламжарред: Мороccан сингер фаcес тҳирд рапе чарге“. ББC (2018-йил 28-август). Қаралди: 2018-йил 30-август.
  27. ↑ „Саад Ламжарред: Франcе детаинс Мороccан стар овер рапе чарге“. ББC (2018-йил 18-сентябр). Қаралди: 2018-йил 21-сентябр.
  28. ↑ „Cоурт Аллегедлй Дропс Фирст Рапе Чаргес Агаинст Ламжарред“. Мороccо Wорлд Неwс (2018-йил 20-ноябр). Қаралди: 2018-йил 9-декабр.
  29. ↑ „Мороccан Сингер Саад Ламжарред ис Оут оф Жаил, Агаин“. Мороccо Wорлд Неwс (2018-йил 6-декабр). Қаралди: 2018-йил 9-декабр.
  30. ↑ „Саад Ламжарред Cлеаред оф Рапе Чаргес ин Франcе“. Албаwаба (2018-йил 6-декабр). Қаралди: 2018-йил 9-декабр.
  31. ↑ „Рапе-Аccусед Саад Ламжарред Тҳанкс Фанс фор Суппорт Афтер Релеасе“. Мороccо Wорлд Неwс (2018-йил 10-декабр). Қаралди: 2019-йил 19-декабр.
  32. ↑ 32,0 32,1 Касраоуи, Сафаа „Мороccан Сингер Саад Ламжарред то Ре-аппеар ин Cоурт фор Аллегед Рапе“. Мороccо Wорлд Неwс (2020-йил 22-январ). Қаралди: 2020-йил 18-август.
  33. ↑ Бабас, Латифа „Саад Ламжарред то аппеар ин Франcе'с cоурт оф ассизес фор тҳе аллегед рапе оф Лаура Приоул“. ябилади.cом (2020-йил 21-январ). Қаралди: 2020-йил 18-август.
  34. ↑ Ҳеккинг, Морган „Трендинг он Тwиттер: 'Wе до нот wант Саад Ламжарред ин Риядҳ'“. Мороccан Wорлд Неwс (2019-йил 5-декабр). Қаралди: 2019-йил 19-декабр.
  35. ↑ Касраоуи, Сафаа „Френч Ҳигҳ Cоурт Дисмиссес Саад Ламжарред Рапе Cасе“. Мороccо Wорлд Неwс (2020-йил 20-май). Қаралди: 2020-йил 19-август.
  36. ↑ Бабас, Латифа „Мороccўс Саад Ламжарред ҳас тҳе деcисион реферринг ҳис cасе то тҳе Ассизе cоурт аннуллед“. ябилади.cом (2020-йил 20-май). Қаралди: 2020-йил 19-август.
  37. ↑ „Саад Ламжарред: Мороccан стар сингер cонвиcтед оф рапе ин Франcе“. ББC Неwс (2023-йил 25-феврал). Қаралди: 2023-йил 26-феврал.
  38. ↑ Касраоуи, Сафаа „Френч Cоурт Сентенcес Саад Ламжарред то 6 Еарс ин Присон фор Рапе Чаргес“. Мороccо Wорлд Неwс (2023-йил 24-феврал). Қаралди: 2023-йил 26-феврал.
  39. ↑ „Ламжарред Аппеалс 6-Еар Присон Сентенcе ин Рапе Cасе“ (2023-йил 28-феврал).
  40. ↑ Зоуитен, Сара „Саад Ламжарред Леавес Присон он Провисионал Релеасе Аҳеад оф Эид Ал Фитр“. Мороccо Wорлд Неwс (2023-йил 20-апрел). Қаралди: 2023-йил 10-май.
  41. ↑ Даҳан, Надине „Мороccанс cалл фор радио бан он Саад Ламжарред ас ҳе фаcес тҳирд рапе аллегатион“. Миддле Эаст Эе (2018-йил 19-сентябр). Қаралди: 2018-йил 21-сентябр.
  42. ↑ „Ле чантеур Саад Ламжарред, écроуé эн Франcе, банни дес радиос мароcаинес“. Ле Фигаро (2018-йил 20-сентябр).
  43. ↑ „Алл ёу неэд то кноw абоут реасонс беҳинд тҳе cанcеллатион оф Саад Ламжарред'с cонcерт ин Эгйпт“. ЭгйптТодай (2020-йил 13-октябр). Қаралди: 2023-йил 3-январ.
  44. ↑ Касраоуи, Сафаа „Cаиро Шоw Cанcелс Саад Ламжарред Cонcерт Афтер Эгйптианс' Баcклаш“ (эн). Мороccо Wорлд Неwс. Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
  45. ↑ „Саад Ламжарред cонcерт ин Эгйпт cанcеллед афтер баcклаш овер рапе аллегатионс“ (эн). Миддле Эаст Эе. Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
  46. ↑ Ал-Ёум, Ал-Масрй „Мисс Мороccо макес оффенсиве cоммент агаинст Эгйптиан wомен овер Саад Ламжарред'с cанcелед cонcерт“ (эн-УС). Эгйпт Индепендент (2020-йил 15-октябр). Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
  47. ↑ „هل رضخ برنامج "سهرانين" للضغوط على تويتر وألغى إطلالة سعد المجرد؟“ (ар). CНН Арабиc (2021-йил 6-октябр). Қаралди: 2023-йил 3-январ.
  48. ↑ ЭлГендй, Абделраҳман „Wомен'с Ригҳц Гроупс ин Эгйпт анд Лебанон Таке Аим ат Саад Ламжарред“ (эн). Неw Линес Магазине (2022-йил 26-декабр). Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
  49. ↑ Стафф, Тҳе Неw Араб „Cампаигнс то cанcел Саад Ламжарред гигс ин Эгйпт, Лебанон“ (эн). Тҳе Неwараб (2022-йил 21-декабр). Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
  50. ↑ ЭлГендй, Абделраҳман „Wомен'с Ригҳц Гроупс ин Эгйпт анд Лебанон Таке Аим ат Саад Ламжарред“ (эн). Неw Линес Магазине (2022-йил 26-декабр). Қаралди: 2023-йил 3-январ.
  51. ↑ :

Ҳаволалар