Саам тили – фин-угор тилларидан бири, болтиқбўйи тилларига яқин туради. Норвегия, Швеция, Финландия мамлакатларининг шимолий қисмида, РФ нинг Кола ярим оролида тарқалган. Саам тилида 50 мингдан ортиқ киши сўзлашади. Саам тилининг 2 лаҳжаси бор: ғарбий (Норвегия ва Швецияда, Финландиянинг бир қисмида) ва шарқий (Финландиянинг бир қисмида ва Кола ярим оролида). Мазкур мамлакатларнинг ҳар бирида Саам тилининг ўзига хос адабий шакллари мавжуд.

Саам тилида унли ва ундошлар бир неча даражадаги чўзиқликка эга, ундош фонемалар сони анчагина, урғу сўзларнинг биринчи бўғинига тушади. Кўпчилик шеваларида иккилик соннинг бўлиши Саам тилининг ўзига хос морфологик хусусиятидир. Отлар 8 та келишик бўйича турланади.

Саам тили Норвегия, Швеция ва Финландияда ХВИИ асрдан бери лотин графикаси асосидаги ёзувга эга, бошланғич мактабларда Саам тили ўқитилади. Кола ярим ороли саамлари 1930—37 йилларда лотин графикаси асосидаги ёзувдан фойдаланганлар; ўтган асрнинг 80*-йилларида рус графикаси асосидаги ёзув қайта тикланиб, мактаблар учун алифбе ва луғатлар нашр этилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил