Sabiha Sulton
Рукие Сабиҳа Султон (усмонли туркча: رقیہ صبیحه سلطان; 1894-йил 19-март — 1971-йил 26-август), 1952-йилдан кейин қонунан Сабиҳа Османоğлу — Усмонийлар маликаси, султон Меҳмед ВИ ва унинг бош рафиқаси Назикеда Кадıннинг учинчи ва сўнгги қизи. Халифа Абдулмажид ИИ ва Şэҳсувар хонимнинг ўғли Шаҳзода Умар Фарукнинг биринчи рафиқаси.
| Сабиҳа Султон | |||||
|---|---|---|---|---|---|
![]() 1939-йилдаги сурат | |||||
| Туғилиши |
1894-йил 19-март Ортакöй саройи, Ортакöй, Константинопол, Усмонийлар империяси | ||||
| Вафоти |
26-август 1971-йил (77 ёшда) Çэнгелкöй, Истанбул, Туркия | ||||
| Дафн этилган жой |
Аşиян Асри қабристони, Истанбул, Туркия | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Шаҳзода Умар Фарук (турм. 1920; ажр. 1948) | ||||
| Фарзандлари | |||||
| |||||
| Сулола | Усмонийлар | ||||
| Отаси | Меҳмед ВИ | ||||
| Онаси | Назикеда Кадıн | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Ёшлиги
Сабиҳа Султон 1894-йил 19-мартда Ортакöйда жойлашган отасининг Ортакöй саройида туғилган[1]. Унинг отаси Абдулмажид И ва Гüлисту Кадıннинг ўғли Меҳмед ВИ эди. Онаси эса шаҳзода Ҳасан Али Маршаниа ва малика Фотма Ҳореcан Аредбанинг қизи, Меҳмед ВИ нинг биринчи рафиқаси Назикеда Кадıн бўлган[2]. Сабиҳа Султон Меҳмед ВИ ва Назикеда Кадıннинг учинчи ва сўнгги қиз эди. Унинг 1888-йилда туғилиб, ўша йили вафот этган, ўзидан 6 ёш катта Мунире Фенире Султон исмли опаси ҳамда ўзидан 2 ёш катта Фотма Улвия Султон исмли опаси бор эди. Туғилиши оғир кечганлиги сабабли кейинчалик онаси бошқа фарзанд кўра олмаган. Унинг 1912-йилда султоннинг иккинчи рафиқаси Мüведдет Кадıндан туғилган Шаҳзода Меҳмед Эртуғрул исмли укаси бўлган[3][4][5].
Султон Абдулмажид И нинг иккинчи халфаси Миҳрифелек хонимнинг ўғли Рефик бей Сабиҳа ва унинг катта опаси Улвия Султонга муаллим этиб тайинланган[6]. Уларнинг иккаласи Млле Воçинодан пианино чалишни ўрганган[7].
Никоҳи
Совчилар
Отаси 1918-йилда тахтга чиққан пайтда Сабиҳа ҳали турмушга чиқмаган бўлса-да, унинг бир қанча ошиқлари бор эди. Уни билганлар Сабиҳани Усмонийлар оиласининг бошқа аёлларига ўхшамаслигини доим айтишарди. Турк шоири Яҳё Камол: „Сабиҳа Султон бошқача эди“, деган таърифни берган[8].
Унинг қўлини сўраб келган биринчи совчи сифатида Рауф Орбайнинг номи тилга олинади[8]. У султон Абдулҳамид ИИ нинг рафиқаларидан бири Сазкар хонимнинг қариндоши эди[9]. Ундан кейин Маҳмуд Камол пошо совчи бўлган. Совчилар қаторида Бабанзода уруғидан бўлган Фуад бей бор эди. Капитан Сафвет Арıкан ва дамашқлик лейтенант Субҳи бей ҳам Сабиҳага совчи бўлган, бироқ уларнинг ҳеч бири куёвликка қабул қилинмаган[8]. Яна бир совчи Аҳмад Мухтор пошонинг жияни Меҳмед Али пошо эди[10].
Унинг Қожарлар сулоласининг ҳукмронлик қилган сўнгги вакили Аҳмадшоҳ Қожар ҳамда Мустафа Кемал Ататüрк билан унаштирилиши ҳам бекор қилинган ва Сабиҳа амакиваччаси Шаҳзода Умар Фарук билан унаштирилган. Шу тариқа у янги ташкил топаётган Туркия Республикасининг илк „Биринчи хоними“ бўлиш имкониятидан маҳрум бўлган[11].
Тўй

Сабиҳа ва Усмонийлар халифалигининг сўнгги халифаси Абдулмажид ИИ ҳамда Şэҳсувар хонимнинг ўғли, ўзидан 4 ёш кичик бўлган шаҳзода Умар Фарук бир-бирини севишган. Дастлаб уларнинг никоҳи рад этилган, чунки Абдулазизнинг зўравонлик билан ўлдирилиши туфайли Абдулмажид И авлодлари (Меҳмед ВИ томони) билан Абдулазизнинг авлодлари (Умар Фарук томони) ўртасида дўстона муносабат бўлмаган[12]. Шаҳзоданинг онаси Şэҳсувар хоним Назикеданинг ҳузурига бориб, уни бу никоҳга кўндиришга муваффақ бўлган[13].
Никоҳ 1920-йил 29-апрелда[14] Топкапı саройида ўтказилган. Никоҳ маросимини шайх ул-ислом Ҳайризода Иброҳим афанди ўқиган. Сабиҳа Султоннинг вакили Бошкотиб Али Фуад бей, Умар Фарукнинг вакили эса Умар Явер пошо бўлган[15]. Тўй базми Йıлдıз саройида бўлиб ўтган[16][17][18][19].
1920-йил май ойида тўйдан 10 кун ўтиб, Сабиҳа ва Фарук Румелиҳисарıдаги қасрга кўчиб ўтишган. Ўша йил октябр ойида отаси қизлари учун[20] Нишонтошида[21] иккита сарой сотиб олган. Бу бинолар „Эгизак саройлар“ номи билан танилган. Уйлардан бирини Улвие Султонга, иккинчисини эса Сабиҳа Султонга берган. Сабиҳа ва Фарук қишда Нишонтошида, ёзда эса Румелиҳисарида яшашга қарор қилишган[20].
Фарзандлари ва сургун

Жуфтликнинг тўнғич қизи Фотма Неслиşаҳ Султон 1921-йил 2-февралда Нишонтоши саройида туғилган[22]. Икки йилдан сўнг 1923-йил 12-сентябрда Долмабаҳçэ саройида иккинчи фарзанди Заҳро Ҳанзода Султон дунёга келган[23].
1924-йил март ойида Усмонийлар сулоласи вакиллари сургун қилинганда Сабиҳа ва унинг икки қизи Туркияни тарк этган. 11-март куни у Румелиҳисаридаги қасридан чиқиб, эри ва қайнотасининг олдига бориш учун Швейсарияга жўнаган[24]. Кейинроқ улар Франсиянинг Ниcе шаҳрига кўчиб ўтишган. У ерда 1926-йил 16-май куни кенжа қизи Ҳибетуллоҳ Неcла Султон туғилган. У туғилган кунда султон Меҳмед ВИ вафот этган эди[5][25][18].
1930-йилда қашшоқликка тушиб қолган Шаҳзода Иброҳим Тавфиқ ва унинг оиласи Ниcе яқинидаги қишлоқда кичик коттежда яшай бошлади[26]. Кейинчалик у кенжа қизи Февзие Султон билан амакиваччаси Сабиҳа ва Умар Фарукнинг уйига кўчиб ўтди. Шаҳзода Иброҳим Тавфиқ 1931-йилда шу ерда вафот этди. Февзия яна онаси билан яшаш учун ортига қайтиб кетди[27].
Сабиҳанинг онаси ҳам, одатда, Ниcе шаҳрига келиб, у билан бир муддат турарди. Унга катта хона ажратилар, бу хонада Сабиҳанинг ўгай ўғли Шаҳзода Меҳмед Эртуғрул Грасседан қайтган пайтларида у билан бирга яшарди[27]. 1938-йилда онаси оғир касалликка чалинганидан сўнг, у онаси ва опаси билан Мисрнинг Искандария шаҳрига кўчиб ўтди[28].
1940-йил 26-сентябр ойида у қизи Неслиşаҳ Султон ва Мисрнинг сўнгги хедиви Аббос ИИ Ҳилмининг ўғли шаҳзода Муҳаммад Абдул Монеимнинг тўйида қатнашди[29][30]. Унинг қизи Ҳонзода Султон 1940-йил 19-сентябрда мисрлик шаҳзода Меҳмед Али Иброҳимга, Неcла Султон эса 1943-йилда яна бир Миср шаҳзодаси Амр Иброҳимга турмушга чиқди. Тўйлардан сўнг Сабиҳа ва Фарук қизлари билан Мисрга кўчиб ўтган[5].
Ажрим
Сабиҳанинг эри Умар Фарук ўз амакиваччаси, валиаҳд шаҳзода Шаҳзода Юсуф Иззеддиннинг қизи Меҳришоҳ Султонга тобора кўпроқ қизиқа бошлади. Фарук билан Сабиҳа ўртасидаги муносабатлар яхши кетмаётгани ҳам очиқ-ошкор маълум эди[31].
1944-йилда кенгаш Шаҳзода Аҳмад Ниҳодни сулола бошлиғи сифатида танлаганда Меҳришоҳ Султон ҳатто Фарукнинг томонини олган. Сабиҳа эса кенгаш қарорини қўллаб-қувватлаб, раҳбар танловини маъқуллаган[32]. Унинг қизлари ҳам онасининг ёнини олган. Фарук Сабиҳани қизларини унга қарши қайраётганликда айблаган, аммо у аллақачон Меҳришоҳни севиб қолган, кенгаш масаласи эса шунчаки баҳона бўлган[33].
Шу тариқа, 1948-йил 5-мартда 28 йиллик турмушдан сўнг Умар Фарук ва Сабиҳа ажрашди. Шаҳзода Умар Фарук эса Меҳришоҳ Султонга уйланди[29]. Бироқ уларнинг никоҳи ҳам узоқ давом этмади ва бир неча йилдан кейин Меҳришоҳ ажрашди. Кейинчалик Фарук дўстларига: „Мен дунёдаги энг гўзал аёлдан ажрашиб, энг хунукига уйландим. Тақдир!“ — дер эди[34].
Кейинги йиллари
Ажримдан сўнг Сабиҳа Султон Маадидаги уйини тарк этиб, тўнғич қизи малика Неслиşаҳга яқинроқ бўлишни истади. Бир нечта буюмларини олиб, Ҳелиополисдаги кичик квартирага кўчиб ўтди. У мебелларини ўша пайтда Парижда яшаётган иккинчи қизи малика Ҳонзоданинг Қоҳирадаги уйига юборди. Аммо 1952-йилги Миср инқилобидан сўнг, у ердаги барча мол-мулки қизи ва куёвининг буюмлари билан бирга мусодара қилинди[35].
Кейинчалик Сабиҳа бир муддат Парижга бориб, малика Ҳонзода билан яшади[36]. Сабиҳа бир муддат Неслиşаҳ билан Монтреда ҳам турди. Бу ерда у амакиваччаси, Сениҳа Султоннинг ўғли Султонзода Сабоҳаддин бейни зиёрат қилди[37]. Усмонийлар оиласининг аёл аъзоларига 1952-йилда Туркияга қайтишга рухсат берилиши биланоқ Сабиҳа Истанбулга кўчиб ўтди ва Сабиҳа Османоğлу фамилиясини олди. У Нишонтоши мавзесидаги Куюку Бостан кўчасида кичик квартирани ижарага олди, Мисрда қолган баъзи буюмлари эса Истанбулга юборилди[36].
Вафоти
Сабиҳа Султон 1971-йил 26-августда 77 ёшида Истанбулдаги Çэнгелкöй маҳалласидаги саройида вафот этди. Вафотидан кейин Сабиҳа Султон Аşиян Асри қабристонига дафн қилинди[25][18].
Мукофотлари
Фарзандлари
| Исм | Туғилган | Вафот этган | Изоҳлар |
|---|---|---|---|
| Фотма Неслиşаҳ Султон | 1921-йил 2-феврал[39] | 2012-йил 2-апрел[39] | Бир марта турмуш қурган, бир ўғил ва бир қиз фарзанд кўрган. Истанбулда вафот этган[39]. |
| Заҳро Ҳанзода Султон | 1923-йил 12-сентябр[40] | 1998-йил 19-март[40] | Бир марта турмуш қурган, бир ўғил ва бир қиз фарзанди бўлган. Парижда вафот этган[40]. |
| Ҳибетуллоҳ Неcла Султон | 1926-йил 16-май[39] | 2006-йил 6-октябр[39] | Ниcеда туғилган, бир марта турмуш қурган ва бир ўғил фарзанди бўлган. Мадридда вафот этган[39][41][42]. |
Насаби
| Сабиҳа Султон | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Манбалар
- ↑ Бардакçı 2017, сс. 9–10.
- ↑ Аçба 2004, сс. 66, 77.
- ↑ Сакаоğлу 2008, сс. 708–709.
- ↑ Улуçай 2011, сс. 262, 265.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 35–36-бет.
- ↑ Бардакçı 2017, сс. 68–69.
- ↑ Сакаоğлу 2008, с. 709.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Бардакçı 2017, с. 11.
- ↑ Аçба 2004, с. 83.
- ↑ Сакаоğлу 2008, с. 710.
- ↑ „МААДИ'С ОТТОМАНС“. эгй.cом. Қаралди: 2019-йил 25-январ.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 27.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 28.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 29.
- ↑ Аçба 2004, с. 101.
- ↑ Сакаоğлу 2008, сс. 710–711.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 30.
- ↑ 18,0 18,1 18,2 Улуçай 2011, с. 266.
- ↑ Аçба 2004, с. 102.
- ↑ 20,0 20,1 Бардакçı 2017, с. 31.
- ↑ Аçба 2004, с. 105.
- ↑ Бардакçı 2017, сс. 31–32.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 47.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 70.
- ↑ 25,0 25,1 Сакаоğлу 2008, с. 711.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 141.
- ↑ 27,0 27,1 Бардакçı 2017, с. 142.
- ↑ Бардакçı 2017, сс. 152–154.
- ↑ 29,0 29,1 Бардакçı 2017, с. 171.
- ↑ Аçба 2004, с. 105 н. 16.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 205.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 207.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 208.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 209.
- ↑ Бардакçı 2017, сс. 265–266.
- ↑ 36,0 36,1 Бардакçı 2017, с. 266.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 216.
- ↑ 38,0 38,1 38,2 Йıлмаз Öзтуна. Баşлангıcıндан заманıмıза кадар бüйüк Тüркие тариҳи: Тüркие'нин сиясî, меденî, кüлтüр, теşкилâт ве сан'ат тариҳи. Öтüкен Яйıневи, 1978 — 165-бет.
- ↑ 39,0 39,1 39,2 39,3 39,4 39,5 Бардакçı 2017, с. хви.
- ↑ 40,0 40,1 40,2 Бардакçı 2017, с. хив.
- ↑ БАРДАКÇИ, Мурат „Неcлá Султан Мадрид’де öлдü“ (тр). www.ҳурриет.cом.тр (2006-йил 7-октябр). Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
- ↑ „Мадрид: Неcла Ҳибетуллаҳ Султан'ıн Вефатıнıн Ардıндан“ (тр). Ҳаберлер (2006-йил 10-октябр). Қаралди: 2023-йил 30-октябр.
Адабиётлар
- Аçба, Лейла. Бир Çэркес пренсесинин ҳарем ҳатıраларı. Л & М, 2004. ИСБН 978-9-756-49131-7.
- Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ: Тҳе Ласт Оттоман Принcесс. Охфорд Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-9-774-16837-6.
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6.
- Улуçай, М. Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.
