Sabrina Duchesne
| Сабрина Дучесне | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
2001-йил 17-апрел Ст-Аугустин-де-Десмаурес, Қуэбеc, Канада |
| Бўйи | 160 cм (5 фт 3 ин) |
| Спорт | |
| Қайси спорт | пара сузиш |
| Клуби | Cлуб де Нататион Роуге эт Ор |
| Мураббий(лар)и | Эммануэл Вергé |
Сабрина Дучесне (2001-йил 17-апрелда туғилган) – канадалик пара сузувчи, 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида аёллар ўртасида 34 очко тоифасида 4х100 метрга эстафета баҳсида бронза медалини қўлга киритган[1]. 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида, 2018-йилги сузиш бўйича Пан Тинч океани чемпионатида ва 2019-йилги пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган[2].
Ёшлик даври ва таълими
Дучесне Қуэбеc провинисиясининг Саинт-Аугустин-де-Десмаурес шаҳридан[3]. Унда мия ярим фалажлиги касаллиги мавжуд бўлиб[4], ушбу касалликка қарши физиотерапия машқлари давомида сузиш билан шуғулланишни бошлаган[5].
Дучесне бугунги кунда Лавал университетида криминология бўйича таҳсил олмоқда[5].
Карераси
Дучесне 2015-йилда 14 ёшида Торонтода ўтказилган Пара Панамерика ўйинларида Канада терма жамоаси таркибида иштирок этган энг ёш спортчи эди[6]. У 200 метрга комплекс сузиш баҳси финалигача етиб борди, шунингдек, С7 тоифасида аёллар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш йўналишида бронза медалини қўлга киритди[7].
Дучесненинг илк Паралимпиадаси 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб, спортчи мусобақада С8 тоифасида 5 та йўналишда иштирок этди[8]. Булар 50 метр, 100 метр ва 400 метрга эркин усулда сузиш, 100 метрга чалқанча сузиш ҳамда 200 метрга комплекс сузиш баҳслари эди. Спортчининг энг яхши натижаси 400 метрга эркин усулда сузиш йўналишида қайд этилган бўлиб, ушбу баҳсда 6-ўринни эгаллаган[6]. 2017-йилда Дучесне оёғини синдириб олган ва бу унинг натижаларига салбий таъсир кўрсатган[7].
2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида Дучесне илк бор С7 тоифасида рақобат олиб борди[8]. Унда спортчи Морган Бирд, Катарина Рохон ва Аурелиэ Ривард билан биргаликда аёллар ўртасида 34 очко тоифасида 4х100 метрга эстафета баҳсида бронза медалини қўлга киритди[9]. Шунингдек, ўйинларда С7 тоифасида 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсида 6-ўринни эгаллади[8].
2023-йилги пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида Дучесне С7 тоифасида аёллар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш йўналишида бронза медалини қўлга киритди[10]. Бу унинг пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатларидаги илк медали эди[6]. 2024-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам Дучесене Канада шарафини ҳимоя қилган[11].
Манбалар
- ↑ „ДУCҲЕСНЕ Сабрина“. Токё 2020. 2021-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-август.
- ↑ „Дучесне | Cанадиан Паралймпиc Cоммиттеэ“. паралймпиc.cа. Қаралди: 2021-йил 12-сентябр.
- ↑ Ҳарвей. „Сабрина Дучесне термине сур уне бонне ноте à Токё“ (фр-CА). Cоурриэр де Портнеуф (2021-йил 5-сентябр). Қаралди: 2024-йил 6-август.
- ↑ Неидигҳ. „Cанадиан Сwиммерс Cирcлинг тҳе Поол Подиум ат Парапан Ам Гамес“ (эн-УС). СwимСwам (2015-йил 8-август). Қаралди: 2024-йил 6-август.
- ↑ 5,0 5,1 Ларосе. „Троис éтудианц-атҳлèтес де л'Университé Лавал партиcиперонт аух Жеух олймпиқуэс эт паралймпиқуэс де Парис“ (фр). УЛавал Ноувеллес (2024-йил 2-июл). Қаралди: 2024-йил 6-август.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 „Cанада'с Сабрина Дучесне сwимс то бронзе ин 400м фреэстйле фор ҳер 1ст пара wорлд медал“. CБC (2023-йил 1-август). Қаралди: 2024-йил 5-август. Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; наме ":1" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент - ↑ 7,0 7,1 „Дучесне лоокс то ре-эстаблиш ҳерселф амонг wорлд'с элите“. Сwимминг Cанада (2019-йил 26-август). Қаралди: 2024-йил 6-август.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Браун. „Сwиммер Дучесне wитҳ стеллар оутcоме ше "wоулд нот ҳаве эхпеcтед"“ (эн-CА). Тҳе Торонто Обсервер (2021-йил 31-август). Қаралди: 2024-йил 6-август.
- ↑ Ранкин, Чристине. „Паралймпиc wаке-уп cалл: Дисқуалифиcатионс ресулт ин шоcк бронзе медал фор Cанадиан сwиммерс“. CБC (2021-йил 29-август). Қаралди: 2024-йил 5-август.
- ↑ „Cанада'с Сабрина Дучесне cлаимс wорлд пара сwим чампионшип бронзе медал“ (эн). Летҳбридге Неwс Ноw (2023-йил 1-август). Қаралди: 2024-йил 6-август.
- ↑ „20 Пара Сwиммерс Номинатед То 2024 Cанадиан Паралймпиc Теам“ (эн-УС). СwимСwам (2024-йил 21-май). Қаралди: 2024-йил 6-август.