Sabron
Саброн, Саврон — Туркистон шаҳрининг шимолида мавжуд бўлган қад. шаҳар ва вилоят. Махмуд Кошғарийнинг ёзишича, Саброн йирик турк қабиласи — ўғузлар қўлида бўлган. Саброн Х-асрда кучли чегара қалъа ҳисобланган. Мақдисийнинг ёзишича, у 7 қатор девор билан ўралган. ХИ асрдан шаҳар бир неча аср ўз аҳамиятини йўқотган, чунки Чингизхон юришлари ҳақидаги асарларда Саброн умуман тилга олинмайди. Ёқут Ҳамавий (ХИИИ аср) ҳам унинг ажамлар (араб бўлмаган халқлар), яъни туркий халқлар шаҳри бўлганлигини таъкидлайди. Саброн ўтузлар ҳудуди билан қўшни туркий қабила — кимаклар (қипчоқларнинг бир тоифаси) ери чегарасида жойлашган бўлиб, баланд деворлар билан иҳота қилинган. 1065-йил Саброн салжуқий султонлардан бўлган Алп Арслон томонидан забт этилган. ХИИИ асрда Жўжи улусининг шарқий кисми — Оқ Ўрдага тобе бўлган. Амир Темурнинг Олтин Ўрдага қилган юришлари даврида қаттиқ шикастланган.
Шайбонийлар даврида муҳим стратегик қалъа ҳисобланган. ХВИ асрга келиб баланд девор ва чуқур хандаклар билан ўралган мустаҳкам қалъа сифатида қайд этилган. Машҳур авлиё Мир Араб Сабронлик бўлган. 200 та ҳинд қуллари кавлаган, дунёда тенги йўқ 2 та кориз қурдирган. Саброндан 1 фарсах нарида бўлган коризнинг бошланиши устига қалъа қурилган. Сув, ҳўкиз билан айлантирилган чиғир орқали юқорига олиб чиқилган. 1582-йил Абдуллахон ИИ шаҳарни эгаллаган, канал қазиш, деҳқончилик ишларини яна йўлга қўйган, лекин С. оз фурсатдан сўнг қозокдар ҳукмронлигига ўтган. Россия империясининг босқини пайтида қалъа сифатида мавжуд бўлмаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |