4 дона сабзидан тайёрланган сабзи шарбати

Сабзи шарбати – сабзидан тайёрланадиган ичимлик.

Хусусиятлари

Бир қути печение ва бир стакан сабзи шарбати. Табриз, Эрон, Озарбайжон

Сабзи шарбати А витаминининг манбаи ҳисобланиб, таркибида кўпроқ бетта-каротин, фолат ва Б витаминлари комплекси тутади. Микроэлементлардан калсий, мис, магний, калий, фосфор ва темир кўп миқдорда бўлади. 454 гр сабзидан бир бакал шарбат олинади. Сабзи ўзагининг қаттиқлиги сабабли ундан олинадиган шарбат апелсин ва олма меваларига нисбатан кам миқдорда бўлади. Жараён давомида сабзини ўзагидан ажратиш ишнинг энг қийин қисми ҳисобланади[1].

Дориворлиги

Сабзи шарбати таркибидаги бетта-каротин моддаси терининг кўринишига таъсир қилиш хусусиятига эга бўлиб, тери рангини тўқ сариқ ранга ўзгартира олади. 24 кунда 3 стакандан кўпроқ сабзи шарбати ичиш тавсия қилинади[2]. Сабзи шарбатида консентрланган сабзи мазали тамга эга бўлади ва асосан соғлиқни яхшилаш учун истеъмол қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотларига қайла сифатида ҳам сабзи шарбати қўшилади. Америкада сабзи шарбатидан пишлоқни қуюқлаштириш ва ранг бериш мақсадида фойдаланилади.

Озуқа таркиби

АҚШ қишлоқ хўжалиги департаменти маълумотлари бўйича озуқавий қиймат қуидагича тузилган[3]:

Колория таркиби: 40 ккал

Протеин: 0.95 гр

Ёғ: 0,15 гр

Углеводлар: 9,28 гр

Хун толалари: 0,8 гр

Холестерин: 0 мг.

Манбалар

  1. ↑ Кристин Мортенсен. „Тохиcитй оф Cаррот Жуиcе“. Ливестронг.cом. Ретриэвед 5 Май 2015.
  2. ↑ эМедиcине – Cаротенемиа : Артиcле бй Роберт А Счwартз
  3. ↑ „ФоодДата Cентрал“. фдc.нал.усда.гов. 2019-04-01. Ретриэвед 21 Фебруарй 2021.