Сачратқи (импетиго, ширинча) — терининг юқумли йирингли касаллиги. Стрептококклар ва стафилококклар қўзғатади. Аксарияти ёш болаларда учрайди. Кўпинча юз, оғиз бурун атрофи, оёқ қўлда бўлади. Дастлаб ичида сарғимтир суюқлик бор пуфакчалар пайдо бўлиб, бир неча соат мобайнида суюқлик йирингга айланади. Бир неча кундан кейин яралар битиб, кейинчалик улар қуриб қотади ва изи қолмайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил