Садафдорлар (Унио) — икки паллалилар синфига мансуб моллюскалар типи. Чиғаноғининг узунлиги 13,7 см гача. Европа, Шимолий Африка ва Шарқий Осиёда тарқалган. Дарёларда, кўл қирғоқларида яшайди. Сувдаги органик моддалар билан озиқланади. Понасимон оёғи ёрдамида ҳаракатланади. Айрим жинсли; уруғланган (400 мингтача) тухумини урғочиси жабрасига қўяди. Тухумидан балиқларда паразитлик қилувчи личинка (глохидия) ривожланади. Чиғаноғидан садаф олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил