Sadaqa
Садақа (арабча: صدقة — хайр-эҳсон) — мискин, бечораҳол, қашшоқ ва муҳтож кишиларга бериладиган мажбурий ёки ихтиёрий хайр-эҳсон. Садақанинг мажбурий турига закот, хирож, ушр, фитр, кафорат, ихтиёрий турига худойи, тўй, зиёфатлар, хайрия ташкилотларига, жамғармаларга бериладиган моддий ҳаражатлар киради. Одатда, садақа деганда фақат муҳтожларга, гадоларга бериладиган нарса тушунилади. Лекин диний истилоҳда садақа хайр-эҳсоннинг барча турлари учун қўлланилаверади. Исломда садақа қилишга кўп тарғибот қилинади. Унинг савоби, фазилати ва фойдаси тўғрисида Қуръон ва ҳадисларда таъкидланган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Садақа“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Садақага тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Викилуғатда садақа номли мақола мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |