Садбархон Мамитова (1966-йил, Жалақудуқ тумани, Андижон вилояти, ЎзССР – 2021-йил 31-июл Андижон шаҳри, Ўзбекистон) – 2020-йил 4-мартдан 2021-йил 31-июлгача Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими.

Садбархон Мамитова
Файл:Садбархон Мамитова.жпег
 Бўстон тумани ҳокими
Мансаб даври
2020-йил 4-март – 2021-йил 31-июл
Президент Шавкат Мирзиёев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1966-йил 12-декабр
Жалақудуқ тумани
Вафоти 2021-йил 31-июл
Андижон шаҳри
Ўлим сабаби хасталик
Миллати ўзбек
Сиёсий партияси "Миллий тикланиш"
Таълим Тошкент давлат аграр университети
Касби агроном
Дини ислом

Таржимаил ҳоли

Садбархон Мамитова 1966-йилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида туғилган, 1982—1986-йилларда Наманган қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган, 1993-йил Тошкент давлат аграр университетини (сиртқи) тамомлаган. У узоқ йиллар Жалақудуқ туманида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Хусусан, 2007—2008-йилларда туман ҳокими ўринбосари – туман хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган, 2011—2017-йилларда Жалақудуқ тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори лавозимларида ишлаган. 2019-йилдан "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлимига раҳбарлик қилган.

„Дарё“ мухбирининг қайд этишича,[1] Бўстон туманига ҳоким этиб тайинланган Садбархон Мамитова 1993—2005-йилларда Жалақудуқ туманига раҳбарлик қилган Манзура Эгамованинг шогирди ҳисобланади. Садбархон Мамитова ўқишни битириб келганидан сўнг, бевосита Манзура Эгамованинг қўл остида ишлаб, раҳбарлик лавозимларига кўтарилган.

Вафоти

Маълумотларга кўра, Садбархон Мамитова 2013—2015-йиллар оралиғида ўт пуфагида мавжуд хасталик боис жарроҳлик муолажасини олган. У 2021-йилнинг июн-июл ойларида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида ичак касаллиги бўйича даволанган, бироқ ўт пуфагини лазер нури орқали олиш жараёнида нур ичак тизимларига шикаст етказган ва йиллар давомида чириш ҳолатига олиб келган. Июн ойида касаллик белгилари кучайиши оқибатида у яна жарроҳлик столига ётқизилган ҳамда даволаниш давомида вафот этган[2].

Манбалар