Sadettin Saran
| Садеттин Саран | |
|---|---|
|
| |
| Фенербаҳçэ президенти | |
|
Мансаб даври 25-сентябр 2025-йил | |
| Ўтмишдоши | Али Коç |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
Стевен Садеттин Саран 1964-йил 30-август Денвер, Cолорадо, У. С. |
| Миллати | Туркия — Америка Қўшма Штатлари |
| Алма матер | Кентуcкй университети |
| Касби | бизнесмен ва спорт раҳбари |
Стивен Садеттин Саран (1964-йил 30-августда туғилган) турк-америкалик собиқ спортчи, бизнесмен ва спорт раҳбаридир. 2025-йил сентабр ойида у 34-президент сифатида Фенербаҳçэ спорт клубига сайланди[1].
Ҳаёти
Саран Колорадо штати, Денвер шаҳрида турк отаси Öзбек Саран ва америкалик онаси Жералдин Саран оиласида туғилган[2]. У Америка Қўшма Штатларидаги Кентуcкй университетида механика муҳандислиги бўйича таҳсил олган[3].
АҚШда ўқиб юрган пайтида у ўқиган мактабининг сузиш жамоаси сардори бўлган ва икки йил давомида „Энг қимматли спортчи“ унвонига сазовор бўлган[4]. 1984–1985-йилларда Туркия миллий сузиш терма жамоаси сардори бўлган ва шу даврда 50 метрлик эркин услубда сузиш бўйича рекордни янгилаган[2].
Таҳсилини тугатгач, Туркияга қайтиб келган Саран Маданият ва туризм вазирлигида ишлаган. Кейинчалик у Саран Ҳолдинг компаниясига асос солди[5] ва кўплаб машҳур жаҳон брендларининг вакиллигини ўз зиммасига олди[6]. 1990–1995-йиллар орасида у Мартин Мариэттанинг Анқара офисида аввал бош директор ўринбосари, сўнг бош директор сифатида фаолият юритган[2][3][4].
Аввалги турмушидан Лал исмли қизи бор бўлган Саран испан, ўрта даражада немис ва инглиз тилларида сўзлашади[2].
Саран Ҳолдинг
1990-йилда Садеттин Саран томонидан Истанбулда ташкил этилган Саран Ҳолдинг омма ахборот воситалари, нашриётчилик, интернет платформалари, авиация, туризм ва қимор ўйинлари ва пул тикиш соҳаларида фаолият юритади[4][3].
Саран Медиа Туркиядаги спорт трансляцияларининг қарийб 65 фоизига эгалик қилади ва Ла Лига, Серия А, Премер лига ва УЭФА мусобақалари каби йирик тадбирлар учун трансляция ҳуқуқларини қўлга киритган. Туризм соҳасида эса у Сплит ва Прага шаҳарларида меҳмонхоналар бошқаради[4]. 33 та турли компания ва қарийб 2 000 нафар ходимга эга бўлган ушбу гуруҳ Туркиянинг йирик бизнес тузилмаларидан биридир[4][3].
С Спорт, Радёспор, Радё Мусиc, Радё Траффиc, Ажансспор спорт портали ва туттур.cом пул тикиш сайти каби медиа тузилмалар ҳам Садеттин Саранга тегишли. (Туркия Футбол Федерацияси қонунчилиги сабабли туттур.cом фаолияти тўхтатилди.)[7][3][4].
Фенербаҳçэ
Саран Фенербаҳçэ Олий Кенгаши аъзоси бўлиб, 9945-рақам билан рўйхатдан ўтган[8]. У Азиз Йıлдıрıм президентлиги даврида бошқарув кенгашида футбол бўлими раҳбари сифатида фаолият олиб борган[9]. Президентнинг ҳаракатларини маъқулламагани ва уни очиқ танқид қилгани сабабли унинг Азиз Йıлдıрıм билан муносабатлари кескин ёмонлашди. Натижада у ноқонуний тарзда кенгаш таркибидан четлаштирилди. Клуб устидан „адолациз чиқариб юборилди“ деб судга мурожаат қилди. Якунда Туркия суди 7 йил давом этган ушбу суд жараёнида қарорни Саран фойдасига чиқарди[10].
2021-йил 16-декабрда Саран келажакда Фенербаҳçэ президентлигига номзод бўлишини маълум қилди[11].
2025-йил 30-июлда Саран „500 номзод имзоси (клуб низоми талабига биноан)“ни тўплаб, Фенербаҳçэ СК учун навбатдан ташқари сайловларда президентликка номзод сифатида кўрсатилди[12].
2025-йил 21-сентабр куни ўтказилган Фенербаҳçэ спорт клуби навбатдан ташқари умумий йиғилишида 24 732 та овоз берилди, шундан 24 393 таси ҳақиқий деб топилди. Саран 12 325 та овоз билан Фенербаҳçэнинг 38-президенти бўлди, амалдаги президент Али Коç эса 12 068 та овоз олди. 135 та бюллетен бўш бўлиб, 204 та овоз яроқсиз деб топилди[1].
Боруссия Дортмунд
Бундеслига жамоаларидан бири ҳисобланган Боруссия Дортмунднинг аксиядори бўлган[13]. Садеттин Саран клуб аъзолари ва мухлисларидан эътирозлар келиб тушганидан сўнг ўз улушларини сотди[14][15].
Ноқонуний моддалар истеъмоли
2025-йил 24-декабрда, Фенербаҳçэ президентлиги даврида Садеттин Саран полиция томонидан ноқонуний гиёҳванд моддалар бўйича тести мусбат чиққанидан кейин қўлга олинди[16]. Саран барча айбловларни рад этиб, унинг „яширадиган ҳеч нарсаси йўқлигини“ ва ваколатли органлар билан тўлиқ ҳамкорлик қилишини билдирди. Орадан бир кун ўтиб, 2025-йил 25-декабрда у суд назорати остида озод қилинди[17].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Фенербаҳçэ Спор Кулüбü’нüн Ени Баşканı С. Садеттин Саран“ (2025-йил 21-сентябр). Қаралди: 2025-йил 21-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Садеттин Саран'ıн Ҳаятı ве Биёграфиси“ (2025-йил 21-сентябр). Қаралди: 2025-йил 21-сентябр.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Садеттин Саран кимдир, сервети не кадар? Фенербаҳçэ’нин ени баşканı Садеттин Саран’а аит şиркетлер“ (2025-йил 22-сентябр). Қаралди: 2022-йил 22-сентябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 „Фенербаҳçэ'нин ени баşканı Садеттин Саран кимдир? Садеттин Саран'ıн саҳип олдуğу şиркетлер!“ (2025-йил 22-сентябр). Қаралди: 2025-йил 22-сентябр.
- ↑ „Арşивленмиş копя“. 2020-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-январ.
- ↑ „Арşивленмиş копя“. 2018-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-январ.
- ↑ „Арşивленмиş копя“. 2018-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-январ.
- ↑ „Садеттин Саран'а баşсаğлığı дилериз“ (тр). Фенербаҳçэ С.К. (2022-йил 4-октябр). Қаралди: 2022-йил 4-октябр.
- ↑ „Садеттин Саран гöреви бıракıёр“ (тр). Ҳüрриет (2023-йил 25-апрел). Қаралди: 2023-йил 15-июн.
- ↑ „Садеттин Саран казандı, Азиз Йıлдıрıм итираз этти“ (тр). CНН Тüрк (2016-йил 26-июн). Қаралди: 2023-йил 15-июн.
- ↑ „Садеттин Саран'дан Фенербаҳçэ баşканлıк аçıкламасı“ (тр). фанатик.cом.тр (2021-йил 17-декабр). Қаралди: 2023-йил 15-июн.
- ↑ „Проминент Туркиш бусинессман эес фор Фенербаҳcе пресиденcй“ (эн). Тüркие Тодай. Қаралди: 2025-йил 1-сентябр.
- ↑ Ҳабер7. „Садеттин Саран Б.Дордмунд иçин кесенин аğзıнı аçтı - Тüм Спор Ҳабер“. спор.ҳабер7.cом. Қаралди: 2021-йил 20-декабр.
- ↑ „Садеттин Саран Боруссиа Дортмунд'у неден саттı?“. футболарена.cом (2017-йил 18-март). Қаралди: 2021-йил 20-декабр.
- ↑ „Боруссиа Дортмундта Тüрке геçит ёк ! | Экономи“. ҳабер3.cом (2005-йил 7-феврал). Қаралди: 2021-йил 20-декабр.
- ↑ „Фенербаҳcе пресидент детаинед ин Истанбул друг инвестигатион афтер поситиве нарcотиcс тест“ (эн). АП Неwс (2025-йил 24-декабр). Қаралди: 2025-йил 24-декабр.
- ↑ „Чаир оф леадинг Туркиш спорц cлуб Фенербаҳcе қуэстионед ин а другс пробе“ (эн). CТВНеwс (2025-йил 20-декабр). Қаралди: 2025-йил 25-декабр.