Садибек Тугел (1955-йил 23-феврал, Абай вилояти, Улан тумани) — қозоқ ёзувчиси, публицист, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Остона шаҳрининг биринчи матбуот котиби, Миллий от спорти федерациясининг президенти, Қозоғистоннинг хизмат кўрсатган арбоб. Тугел 2019-йилги Қозоғистондаги бўлиб ўтган президентлик сайловида „Буюк дашт бургутлари“ республика жамоат ижтимоий-маданий ҳаракати номидан иштирок этган.

Садибек Тугел
Асл исми қозоқча: Сәдібек Түгел
Таваллуди 1955-йил 23-феврал
Амангелди, Шарқий Қозоғистон вилояти, Улан тумани, Қозоғистон ССР, СССР (ҳозирги Абай вилояти, Қозоғистон)
Фаолият тури Ёзувчи, публисист

Таржимайи ҳоли

Садибек Тугел 1955-йилнинг 23-февралда Шарқий Қозоғистон вилояти, Улан тумани, Аманкелди қишлоғида туғилган.

Фаолияти

Садибек Тугел Чимқора қишлоғидаги Жамбил ўрта мактабни 1972-йили тамомлаб, ўша йили Қозоғистон Давлат университетининг журналистика факултетига ўқишга киради. 1980-йили мазкур университетни тамомлайди.

1973-йили май ойида ҳарбий хизматга чақирилади. Ҳарбий хизматни Совет Армияси Қуролли Кучларининг Шарқий Германиядаги бўлимида ўтаган. Меҳнат фаолиятини оддий ишчидан бошлаган. Икки йил Олмаота шаҳридаги пахта йигириш фабрикасида механик бўлиб ишлайди. 1977—1978-йилларда вилоят „Оркен-Рассвет“ газетасида таржимон, 1979-йилда Улан туман ижроия қўмитаси ташкилий бўлими инструктори, 1979—1984-йилларда туман комсомол ташкилотининг биринчи котиби лавозимларида ишлаган. 1984—1988-йилларда туман партия қўмитасининг ташкилий бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.

1988—1990-йилларда Олий партия мактабида икки йил кундузги бўлимида ўқиб, „сиёсацҳунос“, „социолог“ деган мутахассисликларини олган. 1990—1992-йилларда туман назорат қўмитаси раиси, кейинчалик бошқа мас’ул вазифаларни ҳам бажарган. 1992—1994-йилларда „Улан тани — Уланскиэ зори“ газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. 1994-йилдан 1998-йилгача Олмаотадаги „Қозоғистон телевидениеси ва радиоси“ корпорациясида масъул лавозимда ишлайди.

2019-йилги президентлик сайлови

Садибек Тугелнинг 2019-йилги сайлов кампаниясидаги логотипи

2019-йилнинг 22-апрелида Садибек Тугел 2019-йилги президентлик сайловида „Ули Дала Қирандари“ партиясидан президентликка ўз номзодини қўйишини маълум қилади[1]. Тугел биринчи бўлиб, ўз номзодини қўйилганини эълон қилади. 2019-йилнинг 3-майида 122 мингдан ортиқ имзо йиғиб, Марказий сайлов комиссиясидан рўйхатга олинади.

Тугел қозоқ тилини сақлаш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларин ҳимоя қилиш, шунингдек, қозоқнинг анъанавий қадриятларини сақлаш ва тарғиб қилиш каби масалалар бўйича ўз тарғибот-ташвиқотини олиб боради. 2019-йилнинг 3-июнида Тугел қозоқ аёлларининг хорижликларга турмушга чиқишни тақиқлашни таклиф қилади[2]. Тугел атиги 0,92 фоиз овоз йиғиб, сайловда охирги ўринни эгаллайди[3].

Манбалар