Sadoiy Mirhasan
Qiyofa
Садоий Мирҳасан (ХВИИИ аср 2-ярми — Фарғона — 1820) — шоир. Ҳаёти ва ижодига оид айрим маълумотлар Дилшод Отиннинг „Тарихи муҳожирон“ асарида учрайди. Ҳувайдонинг шогирди, кўпчилик шеърлари унинг ғазалларига ҳамоҳанг. Ҳофиз, Навоий, Машраб адабий анъаналарини давом эттирган, ғазалларига назиралар битган. Шеърларида дунёвий севги, дўстлик, ахлоқий фазилатлар, илм-маърифат куйланган, ижтимоий ноҳақликлардан шикоят қилган. Лирикаси ҳам ижтимоий мавзуда („Салом“, „Бўлмади“ ва бошқалар). Бизгача 168 ғазал, 1 муҳаммас, 1 мусаддас, 1 мувашшаҳ, 2 чистон — 1800 мисрадан иборат девони (Тошкент, 1916) етиб келган, қўлёзмаси топилмаган.
Адабиётлар
- Қаюмов А., Қўқон адабий мухити, Т., 1961; Асрлар нидоси, Т., 1982[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |