Садриддин ал-Садр (арабча:صدر الدين الصدر)(туғилган 1882-йил[1];вавот этган 1953-йил 26-ноябр[2]) Мусо ас-Садр (1978-йилда Ливияда ғойиб бўлган) ва Рабоб ас-Садрнинг отаси ҳисобланади. Шу билан бирга Буюк Оятуллоҳ Садр бин Солиҳнинг набираси бўлган.

У Саййид Оятуллоҳ Исмоил ас-Садрнинг иккинчи ўғли эди (вафоти 1920-йил). Садриддин ҳозирги Ироқ ҳудудида асли ливанлик бўлган оилада дунёга келган ва у ерда илғор диний гуруҳга раҳбарлик қилган. Кейин у Хуросонга ҳижрат қилди ва у ерда Оятуллоҳ Ҳусайн ал-Қуммийнинг қизига уйланган.. Кейин Эроннинг Қум шаҳридаги шиа илм марказига (ҳавзайи илм) жўнаб кетган ва у ерда Оятуллоҳ бўлган. 1953-йил 26-ноябрда Эронда вафот этган.

Яна қаранг

Манбалар