Садритдин Махаматдинович Туробжонов (1965-йил 7-март, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик муҳандис-технолог олим, техника фанлари доктори (1999), профессор, Ўзбекистон Фанлар Академияси аъзоси — академик[1].

Садритдин Махаматдинович Туробжонов
Таваллуди 1965-йил 7-март (1965-03-07) (61 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби муҳандис-технолог
Илмий даражаси техника фанлари доктори
Илмий унвони профессор, академик
Мукофотлари

Биографияси

Садритдин Туробжонов 1965-йил 7-март Тошкент шаҳрида туғилган. 1989-йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган[2]. 1996—2013-йилларда Тошкент Давлат техника университетининг ўқув ишлари бўйича проректор, 2013—2017-йилларда Тошкент кимё-технологиялари институти ректори лавозимида ишлаган[3]. 2017-йилдан Тошкент давлат техника университети ректори[4].

Илмий фаолияти

Садритдин Туробжонов илмий ишлари оғир органик синтез маҳсулотлари технологиялари соҳасида илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш, пиридин, ацетон, ацетилен ва унинг ҳосилалари асосидаги мураккаб эфирлар ҳосил қилишнинг чиқиндисиз технологияларини яратишга оид. 1994-йилда „Ацетилен, этилен бирикмалар ва аминлардан пиридинли асосларни каталитик синтези ва технологиясини яратиш“ мавзусида номзодлик ишини, 1999-йилда „Ацетилен ва унинг ҳосилалари асосида пиридинлар, ацетон ва мураккаб эфирлар олишнинг кам чиқиндили технологияларини яратиш“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, техника фанлари доктори илмий даражасини олган[2]. Садритдин Туробжонов 6 та патент, 6 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма, 1 та монография, 20 та ўқув-услубий ишланмалар, 250 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Олим Қозоғистон Республикаси Халқлар дўстлиги университети, Беларус миллий техника университети, Москва энергетика институти фахрий профессори, Беларус давлат технология университети фахрий фан доктори[5].

Мукофотлари ва илмий унвонлари

2023-йил 26-августда „Дўстлик“ ордени билан мукофотланган[6]. 2023-йил 23-декабрда Садритдин Туробжонов Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланди ва унга академик унвони берилди[7].

Манбалар

  1. ↑ „Об утверждении действительных членов Академии наук Республики Узбекистан“. пресидент.уз. Қаралди: 2023-йил 23-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет. 
  3. ↑ „В Ташкентском техническом университете сменился ректор“ (2017-йил 15-май).
  4. ↑ „Тошкент давлат техника университетига янги ректор тайинланди“ (2017-йил 15-май).
  5. ↑ „Ректору крупнейшего университета Узбекистана присвоено звание Почётного профессора МЭИ“ (2022-йил 1-июл).
  6. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ (2023-йил 26-август).
  7. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига янги академиклар тасдиқланди“. ойина.уз. Қаралди: 23-декабр 2023-йил.