Sadulloh posho
Садуллоҳ пошо (1838 – 1891-йил 14-январ) – Усмонийлар империясининг давлат арбоби ва дипломати[1]. Асосан, Рус–турк урушидан (1877–1878) кейин Берлиндаги Усмонийлар элчиси сифатидаги фаолияти билан танилган.
Ёшлик йиллари ва фаолияти
Садуллоҳ пошо 1838-йилда Арзирум шаҳрида туғилган[2] , Ассад Муҳлис пошо исмли амалдорнинг ўғли. Бошланғич таълимни тугатгач, араб, форс ва франсуз тилларини ўрганган. Шунингдек, франсуз ва шарқ адабиёти бўйича хусусий муаллимдан сабоқлар олган.
1853-йилда у давлат хизматида ишлашни бошлади. Дастлаб „Молиявий иш ҳақи идораси“да ишлади. 1856-йилда Таржима идорасида фаолият юритди. 1866-йилда „Мезаҳиб Калеми“да фаолият олиб борди. 1868-йилда „Давлат таълим вазирлиги бошлиғи“ лавозимига кўтарилди. 1870-йилда „Бош давлат атташеси“ этиб тайинланди. 1876-йил 4-апрелдан 30-майгача Савдо ва қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида хизмат қилган.
У Саффет пошо билан биргаликда Берлин конгрессида Усмонийлар империяси вакили сифатида иштирок этди[3]. Конгресснинг мақсади Рус–турк урушиан (1877–1878)]] сўнг Болқон яриморолидаги давлатларнинг чегараларини аниқлаш эди. У иштирок этган делегация Сан-Стефано шартномаси шартларини Усмонийлар фойдасига ўзгартиришга муваффақ бўлди.
Пошо „ХИХ аср“ номли шеър муаллифи бўлиб, бу асар ўз даврида кенг тарқалган ва тез-тез иқтибос келтирилган[4].
Садуллоҳ пошо 1891-йилда Вена шаҳрида ўз жонига қасд қилган[5].
Манбалар
- ↑ Гурпинар, Доган. Оттоман Империал Дипломаcй: А Политиcал, Соcиал анд Cултурал Ҳисторй (эн). И.Б.Таурис, 2013-10-25. ИСБН 9780857723123.
- ↑ Гурпинар, Доган. Оттоман Империал Дипломаcй: А Политиcал, Соcиал анд Cултурал Ҳисторй (эн). И.Б.Таурис, 2013-10-25. ИСБН 9780857723123.
- ↑ Ялçинкая, М. Алпер. Леарнед Патриоц: Дебатинг Сcиэнcе, Стате, анд Соcиэтй ин тҳе Нинетеэнтҳ-Cентурй Оттоман Эмпире (эн). Университй оф Чиcаго Пресс, 2015-02-13. ИСБН 9780226184340.
- ↑ Леwис, Бернард. А Миддле Эаст Мосаиc: Фрагменц оф Лифе, Леттерс анд Ҳисторй (эн). Рандом Ҳоусе Публишинг Гроуп, 2007-12-18. ИСБН 9780307430427.
- ↑ Тҳе Неw Ёрк Тимес, Фебруарй 1, 1891, [1] Садуллаҳ Пашас’с суиcиде
| Усмонлилар империясига оид шахслар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |