Saeid Mollaei
Саэид Моллаэи (форсча: سعید ملایی; туғ. 1992-йил 5-январ, Теҳрон, Эрон) — озарбайжонлик, эронлик ва монголиялик дзудочи,[1] 81 кг гача вазн тоифасида, Озарбайжон терма жамоаси аъзоси (2022-йил 2-май). Жаҳон чемпиони, Ёзги Осиё ўйинлари ва дзудо бўйича Осиё чемпионати совриндори. 2016-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчи ва 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори.
| Саэид Моллаэи | |
|---|---|
|
Саэид Моллаэи 2018-йилги Ёзги Осиё ўйинларида | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Таваллуд пайтидаги исми | форсча: سعید ملایی |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1992-йил 5-январ Теҳрон, Эрон |
| Вазни | 81 кг гача |
| Спорт | |
| Қайси спорт | дзудо |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Эрон терма жамоаси | ||
| Дзудо бўйича Жаҳон чемпионати | ||
| Бронза | Будапешт 2017 | 81 кг |
| Олтин | Боку 2018 | 81 кг |
| Ёзги Осиё ўйинлари | ||
| Кумуш | Жакарта 2018 | 81 кг |
| Дзудо бўйича Осиё чемпионати | ||
| Бронза | Кувайт 2015 | 81 кг |
| Бронза | Тошкент 2016 | 81 кг |
| Кумуш | Ҳонг Конг 2017 | 81 кг |
| Ислом бирдамлик ўйинлари | ||
| Олтин | Боку 2017 | 81 кг |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Монголия терма жамоаси | ||
| Ёзги Олимпиада ўйинлари | ||
| Кумуш | Токио 2020 | 81 кг |
| Дзудо бўйича Осиё чемпионати | ||
| Бронза | Бишкек 2021 | 81 кг |
Фаолияти
2015 ва 2016-йилларда дзудо бўйича Осиё чемпионатида 81 кг гача вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. 2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) Ёзги Олимпиада ўйинларида у 81 кг гача вазн тоифасида қатнашган, бироқ биринчи босқичда россиялик Хасан Халмурзаевга ютқазган.
2017-йилда Будапештда (Венгрия) бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида у бронза медали соҳибига айланди[2]. 2018-йилда август ойида Жакартада (Индонезия) бўлиб ўтган Ёзги Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди. Ўша йили Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 81 кг гача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди — Жаҳон чемпионатларида биринчи[3].
Токиода (Япония) бўлиб ўтган 2019-йилги Жаҳон чемпионатида у яна Эрон учун курашдан бош тортди ва Олимпиада байроғи остида қатнашишини эълон қилиб. Шундан сўнг у Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визерга Эрон ҳукумати кейинги босқичда исроиллик Саги Муки билан тўқнаш келмаслик учун ярим финалда белгиялик Матиас Кассени мағлуб этишни буюргани ҳақида шикоят қилди. Исроил Маданият ва спорт вазири Мири Регев Муки ва Моллаэи ўртасида алоҳида ўйин ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди[4][5]. Саги Саэидга ҳамдардлик билдирди ва унга қарши чиқишдан хурсанд бўлишини айтди[6].
2019-йил Токиодаги Жаҳон чемпионатидан сўнг Саэид Моллаэи Эрон терма жамоасида ўйнашдан бош тортди ва тез орада Германиядан сиёсий бошпана олди. 2019-йил декабр ойида спортчи Монголия паспортини олди. 2020-йилнинг март ойидан бошлаб дзудочи Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) қарори билан Монголия байроғи остида мусобақаларда қатнашмоқда[7].
2021-йилда Токиода бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларининг биринчи кунида 81 кг гача вазн тоифасида Саэид Моллаэи финалга чиқди ва у ерда япониялик Таканори Нагасега ютқазиб, Олимпиада кумуш медалини қўлга киритди[8]. Ўша йили Бишкекда (Қирғизистон) дзудо бўйича Осиё чемпионатида 81 кг гача вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган.
2022-йил 2-майда у яна спорт фуқаролигини ўзгартирди ва Озарбайжон терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқини олди. Моллаэи Озарбайжон терма жамоасига ўтганини қуйидагича изоҳлади:
Монголия билан шартномани якунлаганимдан сўнг Озарбайжон федерациясига ариза топширдим ва улар ўз ватаним сафида ўйнашидан хурсандман. Олдинда Жаҳон ва Европа чемпионатлари, 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари. Юқори натижаларга эришиш учун бор кучимни ишга соламан[9].
Манбалар
- ↑ АЗЕ. „Чемпион мира по дзюдо: я – азербайджанец из Ирана. ВИДЕО“ (эн-УС). АЗЕ.аз (2018-йил 1-октябр). Қаралди: 2022-йил 4-май.
- ↑ „Л'Аллеманд Алехандер Wиэcзерзак саcрé эн -81 кг“ (фр). Спорт24 (2017-08-31cест18:39:23+0200). Қаралди: 2018-йил 21-октябр.
- ↑ Рéдаcтион. „Чампионнац ду монде: Моллаэи пиèге Фужиwара“ (фр). Л'ÉҚУИПЕ. Қаралди: 2018-йил 21-октябр.
- ↑ ҳттпс://www.тимесофисраэл.cом/иран-жудока-форcед-то-тҳроw-матч-то-авоид-исраэли-рефусес-то-cомпете-фор-иран/
- ↑ ҳттпс://эн.радиофарда.cом/а/иран-с-жудо-стар-сеэкинг-асйлум-ин-германй-афтер-прессуре-нот-то-cомпете-wитҳ-ан-исраэли/30139180.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://www.жпост.cом/исраэл-неwс/wорлд-чампион-муки-спеакс-оут-абоут-ираниан-жудокас-плигҳт-600338
- ↑ „Иранского дзюдоиста заставляли отказаться от поединка с израильтянином. Теперь он сам приехал в Израиль“.
- ↑ ҳттпс://www.олймпедиа.орг/атҳлетес/134476
- ↑ Международная федерация разрешила Моллаи выступать за Азербайджан