Safar Ostonov
| Сафар Остонов |
|---|
Сафар Остонович Остонов (1948-йил 13-октабр, Самарқанд вилояти, ЎзССР, СССР – 2021-йил 8-июн, Ўзбекистон) – „Ўзбекистон овози“ ва „Голос Узбекистана“ газеталари журналисти, бош муҳаррири бўлган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати[1].
Таржимаи ҳоли
1948-йил 13-октабрда Самарқанд вилоятида туғилган. 1972-йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган[2]. 1971-йилда республика ёшлар газетасида мусаҳҳиҳ сифатида иш бошлаган. 1990-1996-йилларда „Спорт“ ва „Ўзбекистон футболи“ газеталарида бош муҳаррир бўлиб ишлаган.[3] Кейинчалик, 1996-2002-йилларда Ўзбекистон Президенти девонида маслаҳатчи бўлиб ишлаган[4]. 2002-йилда „Ўзбекистон овози“ ва „Голос Узбекистана“ газеталарига бош муҳаррир этиб тайинланган. 2019-йилда ЎзХДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган[1][5]. Сафар Остонов 2021-йил 8-июн куни вафот этган[6].
Мукофотлари
1999-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист“ унвони билан тақдирланган[7].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „ОСТАНОВ (ОСТОНОВ) Сафар | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. 2021-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ „Скончался заслуженный журналист Сафар Остонов“ (ру). Газета.уз (2021-йил 9-июн). 2021-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ „Мозийга қайтиб... “Ўзбекистон футболи” газетаси“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
- ↑ Кун уз. „Скончался известный журналист, депутат Сафар Остонов“ (ру). Кун.уз. 2021-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ „В возрасте 73 лет скончался заслуженный журналист Узбекистана Сафар Остонов“ (ру). хабар.уз. 2021-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/оз/2021/06/09/остонов/
- ↑ Спутник Узбекистан. „Скончался заслуженный журналист Узбекистана Сафар Остонов“ (ру). Спутник Узбекистан (20210610т1358+0500). 2021-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-октябр.