Сафарнома
|
Асарнинг форсча нашри муқоваси | |
| Асл номи | سفرنامه |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Носир Хисрав |
| Таржимон(лар) | Мунирхон Муинзода, Шоислом Шомуҳамедов, Ғулом Карим[1] |
| Тил | Форс тили |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2003-йил |
Сафарнома (форсча: سفرنامه) – ХИ асрда Абу Муъиниддин Носир Хисрав ал-Қубодиёний (1003–1077) томонидан ёзилган саёҳатнома. Асар Саёҳатнома номи билан ҳам танилган. Бу Хисравнинг Ислом дунёси бўйлаб етти йиллик саёҳати ҳақида ҳикоя қилади[2]. У дастлаб Маккага мажбурий зиёрат бўлган Ҳажга йўл олди. 1046-йил 5-мартда жўнаб кетган Хисрав тўғридан-тўғри йўлдан юрмади ва Каспий денгизи томон шимолга йўл олди. Саёҳатлари давомида у Эрон, Озарбайжон, Арманистон, Сурия, Миср, Арабистон, Ироқ мамлакатларини кезиб чиққан[1] ва ХИ аср Ислом дунёсидаги ҳаётнинг кўп қирраларини аниқ тасвирлайдиган батафсил кундаликни юритди.

Носир Хисрав Сафарномани ҳаётининг кейинги даврида етти йиллик саёҳати давомида ёзиб олган ёзувларидан фойдаланган ҳолда тузган. Унинг насри содда, шеърий ва фалсафий девонидан фарқли ўлароқ, саёҳатномага ўхшайди[3]. Хисрав ўзининг Сафарномасини ўзи, ҳаёти ва Маккага саёҳат қилиш ҳақидаги улкан қарори ҳақида ҳикоя қилиш билан бошлайди[4]. У ақл-идрок учун фойдали бўлган нарсаларни излашга ундайдиган бир киши билан суҳбатлашадиган ғайриоддий тушини ҳикоя қилади. Туш тугашидан олдин, одам гўёки қиблага ишора қилади ва бошқа ҳеч нарса демайди[3] .
Сафарноманинг қолган қисмларида Хисрав ўз саёҳати йўлидаги шаҳар ва қишлоқларни, хусусан, Макка, Қуддус ва Қоҳира (ўша пайтдаги Фотимийлар халифалигининг пойтахти) ҳақида ҳикоя қилади. Хисравнинг асари бу шаҳарларнинг батафсил тавсифлари, жамоат бинолари ва бозорларининг аниқ баёнлари билан қадрланади[3].
Нусхалари ва нашри
Асарнинг бугунги кунгача жуда кам қўлёзма нусхаси етиб келган. Нусхаларнинг энг қадимийси 1691-йилда, яъни муаллиф вафотидан 600 йилдан кўпроқ вақт ўтиб кўчирилган. Асардаги айрим чалкашликлар ва бошқа далилларга таяниб, кўплаб тадқиқотчилар Носир Хисрав Сафарномаси бизгача тўла ҳолда етиб келмаганини таъкидлайди. Чунки, бошқа бир қанча манбалардаги Носир Хисрав Сафарномасидан олинган, деб келтирилган айрим парчалар асарнинг мавжуд қўлёзма нусхаларида учрамайди. Бу парчалардан бири Носир Хисравнинг Мисрда фотимийлар сулоласига мансуб ҳукмдор Ал-Мустансир Биллоҳнинг қабулида бўлиши ва унинг хизматига кириши баёнидир. Маълумки, фотимийлар сулоласи шиа мазҳаби, аниқроғи, унинг исмоилийя тармоғи тарафдори эди. Шунинг учун келгусида тадқиқотчилар Носир Хисрав Сафарномасининг муаллиф вафотидан сўнг сунний мазҳабидаги номаълум киши томонидан таҳрир қилиб янгича шаклга келтирилгани, унда шиа исмоилий мазҳабининг таъсири камайтириб ўринлар олиб ташланганини таъкидлаб келади[5].
Сафарнома инглиз, франсуз, рус, урду, араб, турк, олмон тилларига таржима қилиниб, баъзи мамлакатларда бир неча марта нашр этилган[5].
Бойсунғур Мирзо ва Абдураҳмон Жомийларга „Сафарнома“нинг яхши таниш бўлгани, бу асар темурийлар даврида маълум ва машҳур бўлганидан далолат беради[5].
Ўзбекистон зиёлилари орасида Носир Хисрав ижоди, хусусан, Сафарнома асарига қизиқиш ХХ асрнинг 20-йилларидан бошланганлиги ҳақида фактлар мавжуддир. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кутубхонасида Сафарноманинг Рўшноинома ва Саодатнома билан биргаликда 1922-йилда Берлинда эронлик олим Маҳмуд Ғанизода томонидан амалга оширилган нашридан икки нусхаси бор. Улардан бирига уч жойида (муқаддиманинг 1-, 3- ва 25-саҳифаларида) сиёҳли қалам билан араб ёзувида „Чўлпонники, 104, 1927, Маскўф“ деб ёзилган. Чўлпоншунос олимларнинг тадқиқотларига кўра, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон Москвага 1925-йил ёзида борган ва 1927-йил баҳори охирларида юртига қайтган. Чўлпон Носир Хисрав китобини Москвадаги китоб дўконларидан биридан сотиб олган, шоирнинг ўзи китобга арабча адабий ёзув ёзган, дейилади. Ушбу нодир китоб Чўлпоннинг шахсий кутубхонасидан давлат кутубхонасига қандай ўтиб қолганлиги ҳақида эса аниқ маълумот йўқ[5].
Ўзбек тилидаги нашри
Сафарнома Мунирхон Муинзода, Шоислом Шомуҳамедов, Ғулом Каримлар томонидан ўзбек тилига ўгирилган[1]. Асар 2003-йил Тошкентдаги Шарқ нашриёти томонидан нашр этилган[6].
Ҳамидулла Ҳасановнинг „Ўрта Осиёлик географ ва сайёҳлар“ китобидаги Носир Хисрав ҳақидаги мақолада асосан, Сафарнома асари таҳлил этилган. Мақолага Носир Хисравнинг саёҳатлари харитаси илова қилинган. Ҳамиджон Ҳомидийнинг „Кўҳна Шарқ дарғалари“ китобидан ўрин олган Носир Хисрав ҳақидаги „Фидойи эътиқод“ мақоласида (Тошкент, 1999, 90–94-бетлар) Сафарномадан кичик бир парча таржимаси келтирилган[5].
Носир Хисрав Сафарномасидаги бевосита ҳаж зиёратига тааллуқли лавҳалар Омонулла Бўриев томонидан таржима қилиниб, муфассал изоҳлар билан алоҳида китобча ҳолида нашр этилган[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Носир Хисрав“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 6-жилд (Мирий — Пархиш). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2003 — 704-бет.
- ↑ „Институте оф Исмаили Студиэс“. 2013-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-май.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Ҳунсбергер, Алиcе C.. Насир Кҳусраw, Тҳе Рубй оф Бадакҳшан. Лондон: И.Б.Таурис & Cо Лтд, 2003. ИСБН 1-85043-926-5.
- ↑ Тҳаcкстон, Wҳеэлер Жр.. Насер-э Кҳосраw'с Боок оф Травелс (Сафарнама), Албанй, Н.Й., 1986. ИСБН 0-88706-067-6.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 Носир Хисрав. Сафарнома. Тошкент: Шарқ нашриёти, 2003 — 12-бет-бет. Қаралди: 28-ноябр 2025-йил.
- ↑ ҳттпс://китобхон.cом/оз/китоб/сафарнома
Ҳаволалар
- Мап оф Насир Кҳусраw’с жоурней
- Фирст Исмаили Элеcтрониc Либрарй анд Датабасе (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-10-26 санасида архивланган) Пагес он Насир Кҳусраw
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |