Сафавийлар флоти – Эрондаги Сафавийлар давлатига оид ҳарбий денгиз кучи. Унга 1734-йил Шоҳ Аббос ИИИ даврида асос солинган. Аббосийлар даврида бош вазир бўлган Нодирхон Афшор флот ташкил этилишининг ташаббускори эди. Флотда хизмат қилувчи мунтазам ҳарбий қўшиннинг байроғида қизил „Зулфиқор қиличи“ тасвири акс этган[1].

Тарихи

Сафавийлар флотининг байроғи

1621-йилнинг 26-декабрда Шоҳ Аббос И ва Британия Ост-Индия компанияси (Буюк Британия) билан ҳарбий иттифоқи натижасида Эрон шаҳзодаси Имомғулухон бошчилик қиладиган кичик денгиз флоти учун 3000 кишилик қизилбош армияси (Ундилазде) тузилади. Имомғулухон бу Ундилазде ёрдамида Хурмузга бостириб киради ва 1622-йилда портни эгаллашга муваффақ бўлади[2]. Шундан сўнг Сафавийлар давлати олдида мунтазам денгиз кучларини тузиш эҳтиёж туғилган. Бироқ мунтазам давом этиб келган урушлар ва Шоҳ Аббоснинг вафоти (1629) бу эҳтиёжнинг амалга ошишини сезиларли даражада кечиктириб юборади.

Энгелберт Кемпфернинг ёзишича, Каспий денгизида 1669-йил июл ойида Степан Рози казаклари ва Сафавий денгиз флоти қўмондони Муҳаммад Хон Астрабодли қўмондонлиги остида 7000 нафар қизилбош, шу жумладан, ёлланма Кабардин-Балкар аскарлари флоти ўртасида йирик денгиз жанги бўлиб ўтади. 1200 дан ортиқ аскарнинг ҳалок бўлиши ва 30 та кичик ҳарбий кеманинг чўктирилиб юборилишидан сўнг мунтазам флот ташкил этиш масаласи яна бир бор кўтарилади. Шоҳ Сулаймон И қароқчиларга қарши кучлироқ денгиз флоти ташкил этиш тўғрисида махсус қарор қабул қилса-да, 1669-йил ёз охирида казакларнинг Астрахонга чекиниши ва 1671-йилда Россия империяси томонидан атаман Степан Розининг қатл этилиши бу эҳтиёжни яна кечиктириб юборган.

1718-йилда Сафавийлар давлатида флот ташкил этиш борасидаги илк ғоя Султон Ҳусайн томонидан илгари сурилади. Бироқ ички низолар ва ўн уч йиллик Кавказ уруши (1722—1735) бу уринишнинг ўз вақтида амалга оширилишига имкон бермайди.

Аббос ИИИ ва Нодиршоҳ Афшор даври

Қўзғолончи Хўтакис, Россия империяси ва Усмонийлар устидан қозонилган учта фронтдаги ғалаба ва денгизда қароқчиларга қарши курашиш мунтазам флот тузишни кечиктириб бўлмас масалага айлантириб қўйди. 1734-йил Шоҳ Аббос ИИИ даврида бош вазир Нодирхон Афшорнинг саъй-ҳаракатлари билан миллий мунтазам денгиз флотини барпо этиш учун ҳаракат бошланди. Муҳаммад Латифхон мунтазам флотга раҳбарлик қилувчи илк „Денгиз қўмондони“ этиб тайинланган. 1730—1740-йилларда Британия, Голландия ва бошқа мамлакатлар томонидан ишлаб чиқарилган „Британниа“, „де Ритҳем“ ва „Роберт Галлей“ каби жами ўн иккита ҳарбий кема Сафавий флотининг асос пойдеворини ташкил этган[3]. Нодиршоҳ бу билан кифояланмасдан 1743-йилда инглиз савдогар Жон Элтонни Каспий денгизида кемалар қуриш учун бош муҳандис қилиб тайинлайди ва унга Жамолбек номини беради. Жамол бек Лаҳижон ва Лангаруддаги ҳарбий кема қуриш ишларга мас’ул қилиб тайинланади. Нодиршоҳ Шимолий (Каспий) ва Жанубий (Форс кўрфази) флотларини мувофиқлаштириш ҳамда кемасозлик заводларига зарур жиҳозларни ташиш учун махсус транспорт тармоғини ҳам яратади. Нодиршоҳнинг энг катта орзуларидан бири мамлакатнинг жанубий чегараларини эгаллаган Форс кўрфази, Ҳинд океани ва Каспий денгизида қудратли денгиз флотини яратиш эди. Арабистон ярим оролининг шарқий ва жануби-шарқий қисмларида бир муддат ҳукмронлик қилган жанубий денгиз флотига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Нодиршоҳ вафотидан кейин (1747) денгиз флотига эътибор берилмайди. Бунинг натижасида денгизорти вассал ҳудудларнинг катта қисми қўлдан бой берилади.

Шоҳ Исмоил даври

Шоҳ Исмоил Сафавий ИИИ даврида Каримхон Зенд Нодиршоҳ буйруғи билан Уммонни эгаллаш учун юборилган „Раҳмоний“ кемасини Вакили-Реадан сўрайди, аммо Уммон амири бунга рози бўлмайди. Шу сабабли икки томон ўртасидаги келиб чиққан тўқнашув 1773-йилда натижасиз тугайди[4].

Адабиётлар

  1. Ахwортҳй, Мичаэл (2018). Cрисис, Cоллапсе, Милитарисм анд Cивил Wар: Тҳе Ҳисторй анд Ҳисториограпҳй оф 18тҳ Cентурй Иран. Охфорд Университй
  2. М. Стреcк, "Бəндəр Аббас", İ. А., İстанбул, 1993, c. 2, с. 516
  3. Мирфендерески, Гуиве (2001). А Дипломатиc Ҳисторй оф тҳе Cаспиан Сеа. Спрингер.
  4. Шапур Шаҳбази, А. (31 Жануарй 2012) [15 Деcембер 1999]. "ФЛАГС и. Оф Персиа". Ин Яршатер, Эҳсан (эд.). Энcйcлопæдиа Ираниcа. Фасc. 1. Х (Онлине эд.). Неw Ёрк #Cитй: Библиотҳеcа Персиcа Пресс. пп. 12–27.
  5. Гоод, Петер (2018). "Тҳе Эаст Индиа Cомпанй анд тҳе фоундатион оф Персиан Навал Поwер ин тҳе Гулф ундер Надер Шаҳ, 1734–47". Ин Cлулоw, Адам; Мостерт, Тристан (эдс.). Тҳе Дутч анд Энглиш Эаст Индиа Cомпаниэс: Дипломаcй, Траде анд Виоленcе ин Эарлй Модерн Асиа. Амстердам Университй Пресс.
  6. Флоор, Wиллем (1987). "Тҳе Ираниан Навй ин тҳе Гулф дуринг тҳе Эигҳтеэнтҳ Cентурй". Ираниан Студиэс. 20 (1): 31–53.
  7. Фаррокҳ, Кавеҳ (2011). Иран ат Wар: 1500–1988. Блоомсбурй Публишинг.
  8. Wард, Стевен Р. (2014). Иммортал: А Милитарй Ҳисторй оф Иран анд Иц Армед Форcес (Упдатед эд.). Георгетоwн Университй Пресс
  9. Шефов, Николай Александрович — книга "Битвы России", стр. 501

Манбалар

  1. ↑ Шапур Шаҳбази 1999
  2. ↑ Рза Пазуки, 1317, с. 336
  3. ↑ Флоор 1987
  4. ↑ Фаррокҳ 2011