Сафи, Асфи – Марокашнинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Сафи вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 262,3 минг киши (1990й.лар ўрталари). Атлантика океани соҳилидаги балиқ овлаш ва савдо порти (четга фосфорит, балиқ консервалари, суперфосфат чиқарилади). Транспорт йўли орқали Юсуфия, Маррокаш ва бошқа шаҳарлар билан боғланган. Жаҳонда йирик фосфор кислотаси и.ч. марказларидан. Балиқ консервалаш, тўқимачилик саноати корхоналари, кема верфи бор. Балиқ овланади. Шаҳарга ХИ асрда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил