Safiyuddin Urmaviy
| Сафиюддин Урмавий Озарбайжонлий | |
|---|---|
| Файл:Сефиэддинурмевиазербайcанли.жпг | |
| Таваллуди | |
| Фуқаролиги | Ғарбий Озарбайжон устони |
Сафиюддин Урмавий ва я Сафиюддин Урмавий Озарбайжонлий, Сафиюддин Абдулмўъмин бин Юсуф алУрмавий (1215, Эрон Озарбайжони, Урмиия — 1294, Бағдод) — Шарқ мусиқа назариётчиси, бастакор, созанда ва хонанда. С. алУ. Бағдодда вафот этганлиги сабабли Ғарб олимлари алБағдодий деб ҳам юритадилар. Маҳмуд ашШерозийнинг ёзишича, ўз замонасининг Шарқ мусиқа назарияси бўйича тенгсиз олими бўлган. Унинг „Куй яратишга доир Шарафия (Шарафуддин) рисоласи“ („Рисолат ушШарафийя финнисбатиттаълифийя“), „Мусиқа ва ритм доиралари китоби“ („Китоб уладвор“) асарлари Шарқ мусиқа назарияси тараққиёти тарихида алоҳида ўрин тутади. С. алУ. бу рисолаларида Ўн имей мақом, олти овоза, 24 шўба ва усул доира (туркум)ларини биринчи бўлиб яхлит тизимга солиб ўрганиб чиқди. Шунингдек, мазкур асарларида нағма ҳосил этиладиган манбалар, бўъдлар, жинслар, жамлар, алҳон, чолғу асбоблар, ийқо масалаларини таҳлил қилган. С. алУ. назарий қарашларини, мусиқа ижросига доир фикрларини исботлаш учун Шарқ халқлари куйларидан 2 тасини жадваллаштириб, дастлабки нота ёзувларини ихтиро қилган. С. алУ.нинг мусиқага доир рисолалари Шарқ халқлари, жумладан, Ўрта Осиё халқлари мусиқа маданиятида алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг иккала китобини франсуз олими Д. Р. Эрланже франсуз тилига таржима қилиб, нашр эттирган.
Адабиёт
- Ражабов И., Мақомлар масаласига доир, Т., 1963[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |