Safo Aliqoriyev
Сафо қори Алиқориэв (Ҳожи Муҳаммад Сафо қори Алиқориев (1894 – й, март ойи Тошкент, 1965 – йил, 1- феврал Тошкент)) – қори, мударрис ва диний уламо[1].
САФО ҚОРИ АЛИҚОРИЭВ | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1894 - й, март ойи |
| Вафоти | 1965-йил 1 феврал |
| Дини | ислом |
| Миллати | ўзбек |
| Таваллуд шаҳри | Тошкент |
| Ҳудуд | Ўзбекистон |
| Касби | қори, мударрис |
Таржимаи ҳоли
Ҳожи Муҳаммад Сафо қори Алиқориэв (Сафо қори) 1894 йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. Отаси Али қори моҳир хаттот, мураттаб қори бўлган. Тошкентдаги Эшонқули Додҳоҳ мадрасасининг бош мударриси Исохон аъламдан таҳсил олади. Ўн икки ёшида Қур’они каримни тўла ёдлаб, Себзор даҳасидаги жомеъда йигирма чоғлиқ қорилар ва уламолар олдида синовдан ўтади. Шу мажлисда уламолар унга Тоза қори номини берадилар. Уларнинг тавсияси билан Сафо қори Мир Араб мадрасасида ўқишни давом эттиради.
Фаолияти
ИИ Жаҳон уруши йилларида Сафо қори эл қатори фронт ортида меҳнат қилади. 1943-йилда диний назорат тузилганида Сафо қори Олий ҳай’ат аъзоси ва муҳтасиб этиб тайинланади. Диний назорат томонидан амалга оширилган диний, илмий ва маърифий ишларда унинг хизматлари самарали бўлган. Шу боис 1955-йилда собиқ Иттифоқдан ҳаж ибодатини ўташга рухсат этилган қирқ беш кишилик гуруҳга Сафо қори Алиқориэв бош қилиб жўнатилади. Зиёратчиларни Саудия Арабистони подшоси Файсал ибн Абдулазиз ўзи кутиб олиб, бирга ибодатни ўтадилар. Ушбу сафар чоғида Сафо қори Саудия Арабистони ва Миср радиолари учун араб тилида интервюлар беради. Сафар таассуротлари тўғрисида Москвада босиладиган журналларида мақолалар чоп этилган[2].
Сафо қори диний назоратда ишлаш баробарида Тошкентдаги „Мўғулкўча“ (ҳозирги ат-Термизий) масжидида имом- хатиблик қилган (1944-1946). Шунингдек, 1956-1961 йилларда Бароқхон мадрасасида дарс берган.
Вафоти
Сафо қори Алиқориэв 1965-йил 1 феврал куни оламдан ўтган. У Тошкентдаги Тешикқопқа қабристонига, биринчи устози Исохон аъламнинг ёнига дафн этилган.
Манбалар
- ↑ О’збекистон зиёратгоҳлари ва қадамжолари:, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри / Учинчи китоб.. Тошкент, “Турон Замин-Зиё”, 2015 — 356-бет. ИСБН 978-9943-335-74-5.
- ↑ «Ўзбекистон уламолари» Мас’ул муҳаррирлар: Усмонхон АЛИМОВ ва Бахтиёр БОБОЖОНОВ: . «Мовароуннаҳр», 2015 — 496-бет. ИСБН 978-9943-12-324-3.