Ҳаёти

Сафо Очил - (1942-2009) ўзбек шоири. Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида жойлашган Қўнг'ирот овулида таваллуд топди. У бошланғич ва тўлиқсиз ўрта мактабни қишлоғидаги ''Олға'' ҳамда ''Охунбобоуэв'' номли мактабларда тугатиб, ўрта та‘лимни эса Боғот туманидаги Наримонов номли мактабда олди. 1958-йил Тошкент давлат чет тиллар педагогика институтининг немис тили факултетига ўқишга кириб, уни 1963-йилда муваффақиятли тамомлади. Сўнг узоқ йиллар давомида Хоразм давлат педагогика институтида ўқитувчи, катта ўқитувчи, кафедра мудири лавозимларида фаолия кўрсатди.

1974-йилда немис поэзиясидан ўзбек тилига таржима муаммоси бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб филология фанлари номзоди илмий даражасини олди.

Сафо Очил 1955-йилда ше‘р ёзишни машқ қила бошлади.

Асарлари

''Умидвор қушча''

''Камалак ва сумалак''

''Бургут''

''Тинчлик ҳақида қўшиқ''

''Осмонимиз тиниқ бўлсин''

''Гулларим''

''Ўз тилим''

''Светофор''

''Кўклам қўшиғи''

''Қалб гулшани''

''Орзулар кўкидаги шафақлар''

''Инсон зийнати - одобидир''

''Бир ҳовуч нур''

''Муборак кунлар''

''Мустақиллик ма‘навияти ва тарбия асослари''

''Қалдитғоч ва бешиктерват ҳақида эртак''  

1999-йилда педагогика фанлари доктори илмий даражасини олди.