Safogaray
Сафогарай (15101549) — Қозон хони (1524—1549). Қрим шаҳзодаси Фотиҳ Гарайнинг ўғли. Қозон тахтини амакиси Соҳиб Гарайдан сўнг эгаллаган. Сафогарай ҳокимияти йирик мулкдорлар томонидан чекланган эди. Қрим хонлиги ва Нўғай Ўрда билан мустаҳкам алоқада бўлиб, Россияга қарши ҳарбий юришлар қилган (1535— 37, 1541—42). Халқ ҳаракатлари (1532, 1545—46, 1549), мулкчилик жараёнининг чуқурлашуви ва Қрим мулкдорларининг саройдаги мавқеларини кучайиши Сафогарай ҳокимиятини заифлаштирган. Уни икки марта тахтдан ағдаришган. Сафогарай даврида Қозон хонлигининг „тоғлик томони“ аҳолиси (чувашлар, тоғли марийлар ва бошқалар) рус фуқаролигини қабул қилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |