Сафоил (сапаи — урма чолғу асбоби) иккита таёқчага бўш қилиб ўрнатилган темир ҳалқаларга кичик ҳалқачалар кийгизилган шакилдок. Ижрочи С.ни елкасига салгина уриб олиш ва силташ йўли билан муайян усулларни ижро этади. Асосан, уйғур, кисман бошқа Ўрта Осиё халқларида тарқалган. Ўзбек халқи орасида машҳур уйғурча рақс куйларида кенг қўлланган. Ўтмишда С. дарвишларнинг жўрнавоз чолғуларидан бўлган. Сафоил миллий ансамбллар ва халқ чолғу асбоблари оркестрларида ҳам фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил