Сагамиҳара — Япониядаги шаҳар. Канагава префектурасида. Хонсю оролининг жанубий-шарқий қисмида, Доси дарёси бўйида. Аҳолиси 605 минг киши (2000). Мамлакатнинг электромашинасозлик ва автомобилсозлик ҳамда ядро тадқиқотлари маркази. Озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил