Саҳариметрия (русча. саҳар — қанд, шакар ва метр) — эритмадаги қанд миқдорини аниқлаш усули. Эритмадан ўтказилган ёруғлик қутбланиш текислигининг бурилиш бурчагини ўлчашга асосланган. Махсус асбоб саҳариметрдан фойдаланилади. Саҳариметр асосан, анализатор ва поляризатор каби асбоблардан иборат. Эритма солинган найча шулар орасига қўйилади. Бурилиш бурчагини ўлчаш учун анализаторнинг икки (эритмали ва эритмасиз) вазиятлари фарқини аниқлаш керак. Эритмали найча билан анализатор орасига махсус компенсатор қўйилади. С.да ўлчаш шартлари стандартлаштирилади, саҳариметр шкаласи эса фоизларда даражаларга бўлинади. Саҳариметрия қанд саноати, биология ва тиббиётда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил