Sahat Myradow
Саҳат Непесоwиç Мйрадоw (талаффузи: Сахат Непесович Муродов; 1932-йил 7-май, Иваново, Иваново вилояти, РСФСР, СССР — 2011-йил 29-октябр, Ашхобод, Туркманистон) — туркман давлат ва сиёсат арбоби, 1990—1991-йилларда Туркманистон ССР Олий кенгаши, 1995—2001-йилларда Туркманистон Мажлиси раиси[1].
| Саҳат Мйрадоw | |
|---|---|
| Таваллуди |
7-май 1932-йил |
| Вафоти |
29-октябр 2011-йил (79 ёшда) Ашхобод, Туркманистон |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Туркманистон қишлоқ хўжалиги институти |
| Касби | муҳандис-гидротехник |
| Партияси | КПСС, Туркманистон демократик партияси |
| Унвони | Профессор, техника фанлари доктори |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Саҳат Мйрадоw 1932-йил 7-майда Иваново шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Туркманларнинг ахалтака қабиласидан. 1956-йилда Туркманистон қишлоқ хўжалиги институтини муҳандис-гидротехник мутахассислиги бўйича тамомлаган[1]. 1951-йилда КПСС аъзоси бўлган. 1951—1952-йилларда М.И. Калинин номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалиги институти ЛКСМ қўмитаси котиби, сўнгра 1952—1956-йилларда институтнинг касаба уюшмаси қўмитаси раиси, 1956—1957-йилларда Туркманистон қишлоқ хўжалиги институти кафедраларидан бирида катта лаборант, ассистент бўлиб ишлаган. 1957—1960-йилларда Зилзилага қарши қурилиш институти аспиранти бўлган[1], 1960—1964-йилларда Туркманистон ССР Фанлар академиясининг Зилзилабардош қурилиш институтида кичик илмий ходим, Сув муаммолари ва гидротехника илмий тадқиқот институтида бўлим мудири[2]. 1964—1965-йилларда Туркманистон ССР Фанлар академияси Илмий фаолиятни мувофиқлаштириш кенгаши раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган, 1965-йилда Туркманистон коммунистик партияси Марказий қўмитаси аппарати ўқув юртлари фани бўлими мудири ўринбосари, 1965-йилдан мудири[1], 1970—1979-йилларда Туркманистон давлат универиситети ректори, 1979—1985-йилларда Туркманистон ССР олий ва ўрта махсус таълим вазири, 1985—1990-йилларда Туркманистон политехника институти ректори лавозимида фаолият олиб борган. 1990-йил май ойида Туркманистон коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси, 1991-йил апрелидан Туркманистон коммунистик партияси Марказий қўмитаси бюроси аъзоси бўлган. 1990-йил январ ойида Туркманистон ССР Олий кенгашига ўтказилган сайловларда сайловчиларнинг 35 фоиз овозини олган. Такрорий овоз беришда ҳам паст рейтингга эга бўлади[1]. 1990-йил январ-ноябр ойларида Туркманистон ССР Олий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, 1990-йил ноябрдан 1995-йилгача Туркманистон Олий кенгаши[2], 1995-йилдан 2001-йил майгача Туркманистон Мажлиси раиси бўлган[3]. 1991-йилда Туркманистон демократик партияси аъзоси бўлган. 2001-йилда „Парламентнинг шаклланишига қўшган ҳиссаси ва узоқ йиллик давлат фаолияти учун“ ташаккурнома билан пенсияга кузатилган. Профессор, учта китоб муаллифи. 2011-йил 29-октябрда 79 ёшида вафот этган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „МУРАДОВ Сахат Непесович“ (русча). cентрасиа.орг. 2026-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 Постсоветская Центральная Азия: потери и обретения (русча). Восточная лит-ра, 1998 — 164-бет.
- ↑ 3,0 3,1 „Сакҳат Мурадов диэс“ (2011-йил 31-октябр). 2026-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-апрел.