Sahihi Termiziy
Саҳиҳи Термизий, Сунани Термизий (арабча: سنن الترمذي) — 6 та ишончли ҳадис тўпламидан бири. Абу Исо Муҳаммад Термизий ёзган. „А лЖом’э ул Кабир“ („Катта тўплам“) номлари билан ҳам юритилади. „С. Т.“ Термизийнинг 20 й. давомида ўзга юртларда ҳадисларни ўрганиб, йиғиб, сўнг устози ва замондоши Бухорий билан маслаҳатлашиб йиққан тўпламидир. У тартиби энг ихчамлиги, такрори энг озлиги билан ажралиб туради. Унда бошқа ҳадис китобларида учрамайдиган хусусиятлар бор. Чунончи, ҳар бир бобнинг ҳадиси зикр қилингандан кейин, худди шу бобга тегишли ҳадис ривоят қилганларнинг исмлари санаб ўтилади; фиқҳий масалаларда фақихларнинг фикрқарашлари зикр қилинади; ҳар бир ҳадиснинг ишонарлилик ва заифлик даражаси аниқлаб берилади ва „саҳиҳ“ устига „ҳасан“ белгиси („жуда саҳиҳ“, „бешак саҳиҳ“ маъносида) киритилади. „С. Т.“ китобида Имоми Аъзам мазҳаби жиҳатлари эътиборга олинган. 6 жилддан иборат „С. Т.“ 1жилдининг ўзбекча таржимаси 1999-йил Тошкентда нашр этилди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |