Саҳоба (арабча: اَلصَّحَابَةُ‎‎; аṣ-ṣаḥāба — „суҳбатдош бўлмоқ“, „соҳиб бўлмоқ“) пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломни кўрган, у билан суҳбатдош бўлган, дўст тутинган ва унга иймон келтириб, иймонли ҳолида вафот этган мусулмонларга нисбатан қўлланиладиган атамадир. Саҳобалар Ислом таълимотини кейинги авлодларга етказишда катта хизматлар қилишган. Уларнинг исмлари олдидан „разияллоҳу анҳу“ яъни „Аллоҳ улардан рози бўлсин“ жумласи қўшиб айтилади. Улар Росулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадисларини ривоят қилишган.

Манбалар