Саид-Аҳмад Арипбаев (1896-йил, Марғилон – 8-май 1987-йил, Фарғона), СССР сиёсий арбоби, Улуғ Ватан уруши фахрийси, Болшевиклар партияси аъзоси ҳамда коммунист.

Таржимаи ҳол[1]

Саид-Аҳмад 1896-йилда Марғилонда туғилган. Болалигида у ота-онасига ёрдам берган, поябзал билан ишлади. Бир марта, инқилобчилар Фарғонада Совет ҳокимиятини ўрнатиш учун келганида, 2-Ковиляр полкининг командири Андерсон Саид-Аҳмаднинг ёнига келди.[2]

Улар Ленин ҳақида суҳбатни бошладилар. Андерсон Саид-Аҳмадга инқилоб ҳақида гапириб берди. Кейинчалик, 1919-йилда Саид-Аҳмад Андерсон отрядига қўшилиб, скаут бўлган.[3]

Унинг кийимлари 1981-йилдан бери Ленинграддаги Буюк Октабр Социалистик инқилоби Давлат музейида сақланмоқда.[4]

У 1987-йил 8-майда Фарғона шаҳрида 101 ёшида вафот этди.

У газетада шундай деб ёзди:

Мен саводсиз ҳунармандман. Мен кўп нарсани тушунмадим. Бир нарса менга жуда яқин ва қадрдон эди - бойларни олиб, фабрикалар, ерлар, сувларни одамларга топширган Совет ҳукумати.[5]

1918-йилда Саид-Аҳмад инқилобни ҳимоя қилиш учун партизан бўлинмаларига боради.[6]

Икки йил давомида партизан отрядларига раҳбарлик қилдим ва Туркистон жабҳаси қўмондони М.В. Франсузнинг буйруғига биноан 1920-йил май ойида маҳаллий миллатлардан Қизил Армия чақирилди ва мен кўнгилли равишда қўшилдим.[7]

Урушдан кейинги ҳаёти

Саид-Аҳмад 7 йил давомида Фарғона бозорининг бошлиғи бўлиб ишлаган. Иш давомида бошлиқ Фарғона ҳокими билан дўстлашди. У 1982-йилда 96 ёшида нафақага чиқди.

Мукофотлари ва унвонлари

Саид-Аҳмад узоқ умри давомида кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. Барча мукофотлар Ленинграддаги Октабр инқилоби музейида сақланади.

Манбалар

  1. ↑ Зwисчен Тиэнсчан унд Кусйлкум.Бандитенжагд ин ден Берген Усбекистанс // Дас Бесте зум Х Партеитаг!— 1981. — ИССН 4 — Мр.4 — Берлинер Зеитунг Сите 4 — Мр.4 — Берлинер Зеитунг
  2. ↑ "Инсон тақдирлари" газетаси. Унинг исми Максим // Коммуна. - 1977. - ИССН 4196 560780, 4196
  3. ↑ Инкилоб Ҳамиша Навкирон. Фахрий Саид-Аҳмад // Фаргоний Остида. - 1961. - ноябр. - ИССН 17.032
  4. ↑ 1981-йил 24-ноябрда қабул қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома.
  5. ↑ Саид-Ахмед Арипбаэв. Олти уруш йили // Коммуна. - 1926. - ИССН 5-36.6-89
  6. ↑ В бояҳ за совецкую власт в Ферганской долине Изд-во Академии наук УзССР, 1957 – 205 бет
  7. ↑ Юрий Ковалёв. Фаргонанинг Анг Кекса Болшевиги Хакид Ҳикой // №51. - 1980. - март. - ИССН 16.392